Стефан Эль-Шаарави: “Энди Балотелли бироз енгил тортади”
13 фев 2014 15:38
Новости
Стефан Эль-Шаарави: “Энди Балотелли бироз енгил тортади”
“Милан” ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави, Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Наполи” га қарши ўйинда (1:3) бошқа ўйинчига ўзгартилгани учун кўз ёш тўккан жамоадаги шериги Марио Балотеллини қўллади.
- Ҳиссиётларга берилиш инсоний хислат ҳисобланади. Футболчи бундай қийин вазиятларда ҳар доим ҳам ўзини бошқара олмайди. Балотелли сўнгги пайтларда қийинчиликлар дуч келганини барчамиз яхши биламиз. Фикримча, у энди бироз енгил тортади.
Комментарии