RU

Последние новости

15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  9 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5

"Стадионларга қайтамиз" Новости

"Стадионларга қайтамиз"

Италия футболи секин-аста нормал ҳаётга қайтмоқда.

"Стадионларга қайтамиз" – "La Gazzetta dello Sport"нинг охирги сони муқовасида шундай сарлавҳа акс этган. Шунингдек, биринчи саҳифада — умидвор нигоҳли болакай.

Италия ҳукумати Европа чемпионати учрашувларини стадионларда томошабинлар билан ўтказишга рухсат берди. Режага кўра, Римда 4та ўйин бўлиб ўтиши лозим:

Италия – Туркия, 11 июнь
Италия – Швейцария, 16 июнь
Италия – Уэльс, 20 июнь
Чорак финал, 3 июль

"Олимпико" стадионидаги ўйинни трибуналардан 15,5 минг мухлис томоша қилиши мумкин — стадион умумий сиғимининг 25%. 

Энди Лига президенти Паоло Дель Пино чемпионат учрашувларига тифозини ҳам киритишга рухсат беришларини истамоқда.

"Биз яқин орада стадионларга ҳеч бўлмаса минг нафар мухлисни қайтаришимизга рухсат беришларига умид қиламиз, — дейди Даль Пино. — Стадионларнинг очилиши бўйича қайдномалар бир йилдан буён муҳокамада. Чемпионатнинг охирги учрашувларида, "Евро"даги каби трибуналарда 25% томошабин бўлишини истардик. Бу йирик мусобақа олдидан ўзига хос тест ҳам бўларди".

Албатта, бу нормал ҳаёт тарзига қайтиш учун катта қадам. Томошабинлар учун ҳам ажойиб янгилик бўларди. Аммо бунда клубларга ёрдам ҳам бор. Бўш трибуналарда ўтган учрашувлар — молиявий жиҳатдан улкан йўқотишларни англатади. Мавсум сўнгида эса катта, муҳим учрашувлар айниқса кўп бўлади. Улар орқали клублар кўп бўлмаса-да фойда кўришлари мумкин эди. А Сериянинг 37-турида "Ювентус" уйда "Интер"ни қабул қилади, "Рома" эса дербида "Лацио" билан тўқнаш келади, 38-турда – "Аталанта" "Милан"га қарши майдонга тушади.

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика