RU

Последние новости

22:03ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  44 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  10 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  2 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  2

Стадионлар учун ОФК талаблари Новости

Стадионлар учун ОФК талаблари

ОФК миқёсидаги мусобақалар, ОЧЛ, ОФК Кубоги, Осиё Кубоги, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, аёллар ўртасидаги қитъа чемпионатлари учрашувларини ўтказиш учун стадионларга қўйилган талаблар ОФК стадион регламентида ёзиб қўйилган.

Камчиликларни бартараф этишни истаган клублар қачондир халқаро мусобақаларда иштирок этишни кутиб турмасдан ўша ерда ёзилган маълумотлардан фойдаланишлари мумкин. Демак, талаблар қуйидагилардан иборат:

1. Стадион сертификатга эга бўлиши, унда иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлиги таъминланган, қутқарув ҳолатлари амалга оширилиши тезкор равишда бажарилиши шарт

2. Стадион энг яқин аэропортдан 100 кмдан узоқ бўлмаган масофада жойлашиши, йўлга 1 соатдан кам вақт кетиши, марказий аэропортдан камида 4 бор ўша ҳудудга рейслар амалга оширилиши лозим (агар чека ҳудуд жамоалари бўлса)

3. Майдон сифати ОФК талабларига жавоб бериши керак, узунлиги 100-110 метр, энига 64-75 метр ҳажмда бўлиши зарур, майдон дренаж тизими ишлаши таъминланиши шарт

4. Ёриткичлар 1200 люкс бўлиб, иккинчи захира генератори қисқа вақт оралиғида бутун стадионни таъминлаб берадиган ишга тушиши лозим, стадионда учрашув вақти кўрсатиб турилиши керак

5. Захира ўриндиғида 20тадан стул бўлиши лозим

6. Жамоалар учун 4 кийиниш хонаси, ҳар бир кийиниш хонасида 4тадан душ ва ҳожатхона, 30 стул ва кийиниш учун жой, 1та массаж столи, тактик доска, музлаткич, ҳаво алмаштириш мосламаси ишлаши лозим

7. Ҳакамлар хонасида ҳам музлаткич ва кондиционер бўлиши, 1 стол, 5 стул, 1тадан душ ҳамда туалет бўлиши шарт

8. Учрашув комиссари хонасида интернет, принтер, факс ва ксерокопия аппарати ишлаши лозим. Шунингдек, ўша компьютер зарур дастур ва қурилмаларга эга бўлиши белгиланган. Йирик мусобақалар пайтида ОФК делегацияси хонаси, митинг хонаси (30 кишилик), тўпни олиб берувчи ва байроқ олиб чиқувчи болалар учун хоналар бўлиши керак

9. 2 автобус ва 10 машина сиғадиган паркинг

10. Медиа маркази камида 100 кв. метрдан иборат бўлиб, кондиционер, факс, интернет ва ксерокопия аппаратиши бўлиши лозим

11. Медиа трибунаси тўсилган, 20 столсиз ва 50 столли жойлар интернет билан таъминланган бўлиши керак. Медиа маркази, матбуот анжумани, медиа трибунаси ва микст зона бир томонда жойлаштирилиши шарт

12. Матбуот анжумани хонасида 5 кишилик иштирокчилар жойи, 70 журналистлар учун жойлар, подиум, аудио система ва камераларга қулай жойлар яратилиши лозим

13. Тиббиёт ва допинг назорати хонаси барча жиҳозлар билан таъминланиши шарт

14. ВИП жойлар камида 50тадан иборат бўлиб, у 200 кв. метрдан кам эмаслиги тавсия қилинади

15. Шарҳловчилар хонаси 6та бўлиши ва ҳар бирида камида учтадан стуллар фойдаланишга тайёр туриши лозим. Камералар учун ҳам барча жойлар яратиб берилишига имконият бўлиши лозим

Айнан шу талаблар энг муҳимлари саналади. Умуман олганда, талабларнинг ўзи 28-30 саҳифадан иборат қилиб ёзилган алоҳида ҳужжатдан иборат. Энг муҳимларини биз санаб ўтдик. Ҳужжатни қўлга олганда у жуда ҳам кўп банддан иборатдек туюлса-да, аслида унда кўзда тутилган шартларни бажариш учун бир оз иштиёқ ва меҳнатнинг ўзи етади. Юқоридаги шартларни ўзингиз жойлашган ҳудуддаги стадионлардаги ҳолатлар билан солиштириб кўришингиз мумкин. Ҳар ҳолда, аксарият ишқибозлар ҳам ҳеч бўлмаса бир мартадан жамоа стадионидаги шароитлар билан танишиб чиққан бўлиши табиий. Мухлислар учун ҳам кўзда тутилган бандлар мавжуд бўлиб, ҳожатхонадан фойдаланиш, ўз жойларини эгаллашда уларга тўсиқ бўлмаслиги лозим. Барча кириш эшиклари очилиб, салқин ичимликлар ҳамда озиқ-овқатлар сотуви ташкил қилиниши лозим.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика