RU

Последние новости

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Сречко Катанецга мактуб. Султонов ва Тўраев терма жамоага муносибми? Новости

Сречко Катанецга мактуб. Султонов ва Тўраев терма жамоага муносибми?

Суперлиганинг ортда қолган 6та тури шундай хулоса беряпти. Бошқа вариантлар ҳам кўрмаяпман.

Тасаввур қилинг 2 кундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлайди. Сречко Катанец таркибга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Тахминан дарвозабонлар Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Абдувоҳид Неъматов чақирилади. Параллел оламда эса  бундай бўлиши адолатдан ҳисобланмайди.  Ўткир Юсупов борасида эътирозга ўрин йўқ. Бироқ кейинги икки дарвозабон вазифасини айни пайтдаги ҳолатига кўра Акбар Тўраев ва Суҳроб Султонов бажариши тарафдориман. Терма жамоада ўша пайтнинг энг кучлилари ўйнаши керак. Қолган дарвозабонларни бу билан ерга уриш ёки паст назар билан қараш ниятим йўқ. Ҳар бирининг кучли тарафи бор. Қуйида эса мен тилга олган икки посбон ҳақида фикр юритаман. 

Суҳроб Султонов 

Бугунги кунда "Бунёдкор"нинг иккинчи ўринда юриши-ю, муваффақиятларида 60 фоиз ишни айнан Суҳроб Султонов бажармоқда. 6-турдан сўнг 14та клуб дарвозабонлари орасида дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан (3та) посбон ҳам у бўлиб турибди. 

Флешскоре порталида сейвлар аксарият ҳолларда хато ҳисобланади. Оддий мисол, кечаги "Насаф"га қарши баҳсда "Бунёдкор" томонига 1та сейв қайд этилган. Шу боис ўзим ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Менинг ҳисобим бўйича Суҳроб Султонов бу мавсум 14 маротаба сейвни амалга оширди. 6та ўйинда "Бунёдкор" дарвозаси томон 29та аниқ зарба йўлланган. Шундан деярли 50 фоизини бартараф қилишга муваффақ бўлган. 

Иккинчи факт, бу мавсум ҳакамлар "Бунёдкор" дарвозасига 2 бор пенальти белгилади ва уларнинг иккисини ҳам Султонов қайтаришга муваффақ бўлди. Кипер "Бунёдкор" - "Насаф"нинг  ўтган мавсум иккинчи даврасида Қаршидаги учрашувда ҳам сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол урилишига йўл қўймаган эди. 


Акбар Тўраев 

Дастлаб сайтимизда эълон қилинган хабарда Акбар Тўраев 5та ўйинда 9та сейв қилинганлиги ёзилганди. Бироқ биз бу борада янада аниқроқ маълумот олдик. Тақдим қилинган статистикада дарвозабон 5та ўйинда 15та сейв қилгани ойдинлашди. Кеча ҳам 3та фойдали ҳаракатни амалга оширганини ҳисобласак, рақамлар 18тага чиқади. Бу дегани ҳар бир ўйинда 3тадан сейв қилаётганини англатади. Акбар Тўраев ҳам жорий мавсумни барқарор ўтказишда юқоридаги ҳамкасбидан қолишмаяпти. Жамоавий кўрсаткичлар деярли бир хил. "Нефтчи" ортда қолган тур давомида 4 маротаба рақибларига гол уришига имконият берди. 

Сречко Катанец нима қилаётганини яхши билади, гап сўз бўлиши мумкинмас. Ҳали расмий ўйинлар йўқ, синаб кўришни айни палласи. Майли ўйнатмаган тақдирда футболчи терма жамоага кераклигини, ўша муҳитни, мураббий эътиборини ҳис қилсин. Акбар Тўраев сўнгги бор терма жамоада майдонга тушганида мен мактаб ўқувчиси эдим. Султонов эса бир маротаба бўлсада терма жамоада имконият олишга ҳақли.


 

Ўша фикримда қоламан, терма жамоада шу вақтдаги энг кучлилари ўйнаши керак!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика