RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  12 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди" Новости

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа, рақиблар ва мақсадлар ҳақида гапирди.

"Қуръадан аввал ҳам фаворит эдик, чунки рейтинг жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси бошқа терма жамоаларга қараганда юқорироқда жойлашганди. Ўйлашимча, қуръадан кейин ҳам фаворитлигимизни сақлаб қолганмиз. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жамоани иложи борича яхшироқ тайёрлашимиз, футболчиларни руҳлантира олишимиз ҳамда ўйин бошланмасидан олдин ютқазиш керак эмаслигини футболчиларга етказиб бера олишимиз лозим. Шу сабабдан, футболчилар билан жуда қаттиқ меҳнат қилишимиз ҳамда ўзимизни энг яхши даражада тайёрлай олишимиз талаб этилади. Акс ҳолда, биламизки, футболда ўзига хос сюрпризлар юзага келиши мумкин. 

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди. Ўзбекистон фаворит сифатида кўрилмоқда, мен, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар биргаликда олдинда кутиб турган ўйинларда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўлланма олиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширамиз. Тез орада Тошкентга қайтаман ҳамда бошқа масалаларни ўша ерда муҳокама қиламиз. Ўзбек халқига, барча Ўзбекистон фуқароларига соғлик-саломатлик тилаб қоламан, чунки бу энг асосийси ҳисобланади. Барча яхши тилакларни билдириб, кўришгунча деб қоламан", — дейди Катанец.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика