Сречко Катанец: "Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди"
10 окт 2021 01:34
Новости
Сречко Катанец: "Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди"
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи навбатда футболчиларимни ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўйинчилар рақибнинг ва учрашувнинг мақомига қарамасдан, ўйинни жуддий қабул қилишди. Айнан шу сабабли ҳам, уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларимиз ўйин темпини ҳам яхши ушлаб туришди.
Бугун биз жамоа сифатида жуда яхши ўйин кўрсатдик. Шу сабабли ҳам, қайсидир ўйинчини алоҳижа ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Лекин, ёш ўйинчиларимиз ўзларини яхши томондан кўрсатишганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди. Сабаби, жамоамиз 90 дақиқа давомида прессинг амалга оширди, хушёр ўйнашга ҳаракат қилди. Майдон марказидаги тўп учун курашларни кўпини ютиб чиқдик.
Тўғри, бугун битта гол ўтказиб юбордик. Аммо, у голда фақат ҳимоя чизиғини айблаш нотўғри бўлади. Чунки, биз биринчи бўлим сўнгига келиб нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ва майдон марказида ҳам бироз темпни туширдик, агрессив ўйин кўрсатмадик. Футболчилар биринчи бўлим тугади деган кайфиятда ҳаракат қилишди ва шунинг оқибатида гол ўтказиб юборишди. Умуман олганда эса, мен ҳимоямиз ва умман жамоавий ўйинимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим", -дейди Сречно Катанец.
Комментарии