RU

Последние новости

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Спортинг – Португалия лига кубоги соҳиби Новости

Спортинг – Португалия лига кубоги соҳиби

Брага шаҳридаги “Мунисипиал-ди-Брага” стадионида жорий йилги Португалия Лига кубогининг соҳиби аниқланди.

Финал баҳсида мамлакатнинг энг кучли икки клуби баҳс олиб борди. 

Учрашувнинг 79-дақиқасида “Порту” ҳужумчиси Фернандо ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, 90+2-дақиқада Бас Дост пеналтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Регламентга мувофиқ, томонлар 11-метрлик пеналтилар серияси орқали ғолиб номини аниқлашга киришишди. Унда “Спортинг”нинг қўли баланд келди.

Португлия лига кубоги мусобақаси 2007 йилдан буён ўтказиб келинади. Ушбу ғалаба “Спортинг”нинг мазкур турнирдаги иккинчи соврини бўлди. Мазкур мусобақани ютиш бўйича мутлақ рекордчи “Бенфика” саналади. Улар 7 марта лига кубогида ғолиб чиқишган. “Порту”га эса ҳозирча ушбу мусобақада бош совринга эга чиқиш насиб этмаяпти.

Португалия Лига кубоги. Финал. 

Порту – Спортинг 1:1 

Голлар: 1:0 – Фернандо – 79, 1:1 – Дост – 90+2 (пен)

Пеналтилар серияси: 1-3

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика