Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди
06 янв 00:37
Новости
Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди
"Атлетико" спорт директори Андреа Берта клубни тарк этди.
Италиялик менежер ва Мадрид клуби шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришишди.
Берта "Атлетико"га 2013 йилда "Женоа"дан ўтганди. У аввалига халқаро скаутинг бўлимига қўшилган, сўнгра клуб техник директорига айланганди.
У 2017 йилда спорт директори лавозимида Хосе Луис Перес Каминеронинг ўрнини эгаллади.
"Атлетико" Андреа Берта даврида Испания кубоги (2013), икки бор Ла Лига титули (2013-14 ва 2020-21), Испания Суперкубоги (2014), УЕФА Европа лигаси (2017-18) ва УЕФА Суперкубоги (2018)ни қўлга киритди.
"Биз унга 11 йил давомида ёрдами, саъй-ҳаракатлари, содиқлиги ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва янги профессионал босқичда энг яхшисини тилаймиз", – дейилади клуб хабарида.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии