"Спартак" "Лестер"да ўйнаётган Португалия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда
04 авг 2020 13:13
Новости
"Спартак" "Лестер"да ўйнаётган Португалия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда
"Лестер" ярим ҳимоячиси Адриен Силва фаолиятини Россияда давом эттирши мумкин.
31 ёшли португалиялик футболчига "Спартак" клуби қизиқиш билдирмоқда. Силванинг "Лестер" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шу сабаб ўйинчига кўп пул тўланмайди.
Аммо, манбанинг хабарига кўра, битим амалга ошмаслиги ҳам мумкин, сабаби "Спартак" хавбек бўйича скаутлардан негатив ҳисобот олди.
Силва сўнгги икки мавсумни ижара асосида "Монако"да ўтказди. Португалия терма жамоаси футболчиси жорий мавсум клуб миқёсида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии