RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  8 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8

Соврин керакми? Муаммосиз! Ёхуд "Мюллер қоидаси" нима? Новости

Соврин керакми? Муаммосиз! Ёхуд "Мюллер қоидаси" нима?

Германия терма жамоаси ва "Бавария" футболчиси Томас Мюллер ҳақида ғалати, лекин қизиқ факт билан танишинг.


Томас Мюллер ҳақида гап кетганда, аввало унинг ўйин услуби аслида қандай эканлиги барчага савол уйғотади. Лекин ҳеч бир мутаассис ёки мураббий унинг ўйин услуби ҳақида аниқ бир тўхтамга кела олмайди.

Ноодатий ҳаракатлар, кутилмаган қарорлар, ғалати трюкларнинг барчаси Томас Мюллернинг ўйинида мужассам.

Бу унинг энг яхши ва фойдали ишларининг ҳаммаси эмас. Томас Мюллернинг энг катта ютуғи бу унинг жамоага ишлаши, ҳар қандай вазиятда фойда келтира олиши, фойдали иш коэффициент юқорилиги.

Мюллер ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Биз ҳозир унинг ўйини ҳақида атрофлича тўхталмоқчи эмасмиз.

Томас Мюллер ҳақида шунчаки фактларни келтирамиз холос. Қолганига ўзингиз баҳо бераверасиз.

Нега ундай сарлавҳа қўйилганига ушбу суратларда келтирилган фактлар жавоб бергани маъқул.

Демак "Мюллер қоидаси" билан танишамиз.



Йоахим Лёв бу сафар "Мюллер қоидаси"га амал қилишига шубҳа йўқ. Европа чемпионатида Мюллер гол урмади, гол уролмаяпти, деяётганларга ушбу статистик факт ҳам жавоб берса ажаб эмас. "Мюллер қоидаси"га кўра, Томас гол уриши шарт эмас, унинг майдондаги иштирок жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади.
Қизиқ, ғалати, лекин бу факт!
Томас Мюллернинг асосий иши гол уриш эмас, жамоага фойда келтириш. Бу ҳақида Мюллернинг ўзи ҳам бот-бот гапириб келади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика