RU

Последние новости

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Сўнгги илинж ёхуд ярадор шерлар тўқнашуви Новости

Сўнгги илинж ёхуд ярадор шерлар тўқнашуви

Бугун Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Ливерпул» Энфилдда амалдаги чампион “Реал Мадрид”ни қабул қилади.


Ушрашувга таърифлар кўп Чемпионлар Лигаси класикоси, гигантлар тўқнашуви, азалий рақиблар janggi... Мен бу ўйинга бироз бошқачароқ таъриф берган бўлардим.

Ярадор шерлар тўқнашуви.


Жорий мавсумда иккала томон ҳам миллий чемпионатда муваффақиятсизликка учрамоқда. Клопп жамоаси айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 8 чи поғонада жойлашган бўлса, мадридликлар ЛаЛига чемпионлик пойгасида азалий рақиб «Барселона»ни 8 очкога олдинга қўйиб юборишган. 8 очко ва 8 чи ўрин, шу ерда ҳам ўхшашлик бора. Жорий мавсум «Реал» ҳам «Ливерпул» ҳам муаммолар гирдобига кириб қолди. Таркиб асосини ташкил қилган футболчиларнинг ёши ўтиши, авлодлар алмашинуви икки томонда ҳам қийин кечмоқда. Жароҳатлар масаласида ҳам ўхшашлик. Мезбонлардан, Тиаго Алкантара, Луис Диас аниқ ўйнамайди, шунингдек Дарвин Нунез ва Ибраҳим Конателарнинг ҳам майдонга тушиш эҳтимоли паст (уларда ҳам жароҳат) Ван Дейк ва Жота яқинда жароҳатдан қутилиб чиқди. Мадридликларда Тчуамени, Тони Кроос, Ферлан Мендй жароҳат сабаб қайдномага киритилмаган бўлса, Карим Бензема реабилитациядан энди қайтди.

Сўнгги илинж.


Жорий мавсум Анчелотти хусусида ҳам Клопп ҳақида ҳам истеъфога оид хабарлар бот-бот чиқиб турди. Нима учунлигини юқорида айтиб ўтдик. Миллий чемпионатлардаги муваффақиятсизлик сабаб, асосий фокус Чемпионлар Лигасига қаратилганлиги табиий. Бу борада раҳбарият томонидан мураббийларга шартлар ва талаблар қўйилгандир эҳтимол. Жамоаларнинг ЙЧЛдаги иштироки мураббийларнинг кейинги фаолиятини белгилаб берса ажабмас. Шу томондан интрига юқори. Кўрамиз ва кузатамиз. Анчелотти ёки Клопп қайси мураббий жамоасидаги кемтикларни беркита олади, қай бири ақл жангида ғолиб бўлади.

Бонус.


Кураш аллақачон бошланиб бўлди, тунги соат 2 ларда мерсисайдлик мухлислар “Реал Мадрид” жойлашган меҳмонхона олдида мушакбозлик уюштиришган. Улар қанчалик мақсадларига етишди, ўйиндан сўнг билиб оламиз.  

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика