RU

Последние новости

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  6 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  11 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  49

Сон Хён Мин билан суҳбат: "Хафа" Жанубий Корея Ўзбекистонни мағлуб этмоқчи Новости

Сон Хён Мин билан суҳбат: "Хафа" Жанубий Корея Ўзбекистонни мағлуб этмоқчи

ОФК расмий сайти Жанубий Корея - Эрон (0:0) учрашувидан кейин Сон Хён Мин билан суҳбатни чоп этди.

Сон Хён Мин Корея Республикаси футболчилари пайшанба куни бўлиб ўтган ўйиндан сўнг тушкунликка тушиб қолганларини тан олди. Эрон Ислом Республикаси билан бирга саралашнинг "А" гуруҳидан Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018га йўлланма олиш учун "Тегу жангчилари" кеча Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Шарқий Осиёликлар енгилмас Эрон билан ўйинда нурсиз дурангга рози бўлишди. Ўзбекистон Хитойга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Шин Те Юннинг жамоаси яна икки очко кўпроқ жамғарганда, Ўзбекистон ва Сурия термаларининг ЖЧ ҳақидаги умидларини пучга чиқарар эди.



"Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Баъзида ғалаба сиз томонда бўлса, баъзан эса у сиздан юз ўгиради. Аммо, энг асосийси биз ҳаракат қилдик", — дейди Сон.

"60000 мухлис ажойиб атмосферани яратиб берди, аммо натижа бизни бироз тушкунликка тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам энди биз Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишимиз шарт".

Эътиборлиси шундаки, Жанубий Корея терма жамоаси Эрон билан ўйингача уйда ўтказган 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, мухлислари кўз ўнгида 100 фоизлик натижа билан етиб келган эди.

Аммо, Эрон бунгача 8 учрашувда мағлуб бўлмаганди ва жамоа ҳимоядан ўйнашга қарор қилди. Бу тўсиқни "ёриб" ўтиш зарур эди. "Seoul World Cup Stadium" худди корейсларга устунлик берадигандек эди.

Саид Иззатуллоҳи қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этгандан сўнг, мезбонлар устунликка эга бўлиши учун қулай имконият эди. Аммо, амалда бироз бошқачароқ бўлди. Натижада, камчиликни ташкил қилган меҳмонлар ҳимояга янада кўпроқ эътибор қаратишди ва дуррангни сақлаб қолишди.

"Эрон доимгидек яхши ҳимояланди. Кейин эса қарши ҳужумларда хавфли ҳаракат қилишга урунди. Шунинг учун рақиб дарвозаси олдида вазият яратиш қийин бўлди. Бу футбол ва баъзан шундай ўйинлар бўлиб туради", — деб қўшимча қилди Сон.

Ўзбекистон Хитойга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиши жамоанинг ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи иккинчи ўринни эгаллаш имкониятларини пасайтириб юборди. Хитойдаги ўйин хабари Корея Республикаси учун ёмон янгилик эмас эди.

Аммо, Суриянинг ғалабаси вазиятни янада чигаллаштириб юборди. Энди Сон ва жамоадошлари ўзлари учун кетма-кет тўққизинчи ЖЧ йўлланмасига эга чиқишлари учун Тошкентда ғалаба қозонишга мажбурлар.

"Ўзбекистон мағлуб бўлгани ёки ютганининг бизга аҳамияти йўқ. Ўйинга яхшилаб тайёргарлик кўрамиз. Имкониятларимизни 100% ишга солишимиз шарт. Биз бир-биримизни тушуниб, бир хил фикрлаб ҳаракат қилишимиз зарур. Биз у ерда очко йўқотишни хоҳламаймиз, дурангга ҳам рози эмасмиз. Биз у ерга 3 очко учун кетяпмиз", — деди Сон.


Нозима Зарипова тайёрлади


Рейтинг: -61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика