RU

Последние новости

08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  3 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  5 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  3 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  13 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  4 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди? Новости

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди?

Бухоролик ҳимоячи Солибек Каримов Литва биринчи лигаси иштирокчиси “Минай” клубидаги қисқа фаолиятидан сўнг юртимизга қайтди.

У “Янгиер” клубида тўп тепмоқда. Футболчининг Литвада ўтказган фаолияти, Про-лига клуби сафига қай тариқа келиб қўшилгани хусусида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Солибек, “Янгиер”га келиб қўшилиш жараёни қай тариқа амалга ошди?
- Литвада ўтказган фаолиятимдан сўнг Ўзбекистонга  кайтдим ва Суперлига клубининг кўригида бир муддат бўлдим. Айрим сабабларга кўра, клуб билан шартнома имзоламадик. Вақт кам қолгани туфайлли ўша вақтда Азамат Абдураимовнинг таклифи билан “Янгиер” сафига келиб қўшилдим. Мен жамоага келишимдан бир кун олдин Абдураимов истеъфога чиқди. Шундан сўнг клуб бош мураббийи вазифасини қўлга олган Бекзод ака Қодирқулов мендан қолишимни сўради. Шу тариқа, “Янгиер” билан шартнома имзоладим. 

- “Миния” билан шартнома тугаганмиди ёки келишган ҳолда уни бекор қилдизми?
- Ҳа, “Миния” билан шартномам  бор эди. Айрим сабабларга кўра,  келишувни бекор қилдим. Ўз навбатида “Янгиер”  билан шартнома тузганимдан сўнг, Европанинг бошқа бир жамоасидан таклиф тушди. Бироқ мен уларга рад жавобини беришга мажбур бўлдим. 

- Яна четда тўп суриш истаги борми?
- Албатта, ҳа. Ҳозирда агентим Европанинг бир нечта клублари билан музокара ўтказмоқда. Про-лига мавсуми якунига етганидан сўнг, кўп нарсага ойдинлик киритилади. Балки яна четда тўп суриш имконияти юзага келиши мумкин. 

- “Миния”да ўтказган қисқа фаолиятингиздан олган таассуротларингиз қандай?
- Ростини айтсам легионер бўлиб тўп тепиш менга маъқул келди, лекин у клуб сиздан кўп нарса талаб қилар экан. Литвада қисқа вақт ўйнаган бўлсам-да, бундан афсусланмайман. Тажриба тўпладим, Европа футболи ҳавосини ҳис қилдим. 

- Сизнингча, Литва биринчи лигаси бизнинг Про-лигадан устун томонлари борми?
- Про-лигамиз айрим жиҳатлари билан Литва қуйи дивизионидан устун.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика