Солари: "Уч очко йўқотдик"
17 фев 2019 21:07
Новости
Солари: "Уч очко йўқотдик"
"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари "Жирона"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски, биз мағлуб бўлдик ва рақобатчиларимиз ғалаба қозонишди. Уч очко йўқотдик. Биз биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. Голли вазиятлар бўлди.
Иккинчи бўлимда эса "Жирона" прессинг уюштирди ва таваккал қилди. Бизга кўпроқ гол уриш учун аниқлик ва куч етишмади.
ЛаЛигада имкониятлар қолмадими? Бундай эмас. Биз ҳалиям учта турнирда кураш олиб боряпмиз. Кейинги ҳафтада яна бир ўйинимиз бор.
Ҳар бир ўйин қийин кечади. Рақиб ким ва қандай ўринда эканлигининг аҳамияти йўқ. Биз бунга яна бир маротаба гувоҳ бўлдик. Орадаги фарқни қисқартириб бориш учун яна ғалаба қозонишимиз керак", - деди Солари.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии