RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  109 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Сўғдиёна": Тақдимот маросими ўтказилди Новости

"Сўғдиёна": Тақдимот маросими ўтказилди

Тадбир жамоа қароргоҳида бўлиб ўтди.
Тадбирнинг дастлабки қисмида Жиззах вилояти футбол федерацияси вице-президенти Эргаш Ўринов сўз олиб, барчани миллий чемпионатимизнинг бошланаётганлиги билан табриклади ва омад тилади. Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев қишки йиғинлар ва жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шундан сўнг жамоага таклиф этилган футболчилар таништирилиб, уларга мавсумда ҳаракат қиладиган рақамлари туширилган либослар тақдим этилди. Жамоанинг асосий дарвозабони Михаил Наумов (“Насаф” жамоасидан таклиф этилган) — 1, иккинчи дарвозабон Михаил Спиридонов – 31 (“НБУ-Осиё”), ҳимоячилар Акбар Саттаев – 5 (“Навбаҳор), Сайдулло Рахматов – 22 (“Нефтчи”), яримҳимочилар Элёр Жаҳонов – 13 (“Навбаҳор”), Музаффар Музаффаров – 17 (“Нефтчи”), Санжар Риҳсибоев – 28 (“Бунёдкор”), Муқим Тошматов – 40 (“Шўртан”), Азатов Ал-Саламу – 37, ҳужумчи Анвар Ражабов – 9 (“Бухоро”) рақамларда тўп суришадиган бўлди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Э.Ўринов ва Д.Файзиевлар ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар беришди. Савол-жавоблар давомида асосан “Сўғдиёна”нинг олдинги мавқеини тиклаш, жамоа академиясини очиш ва уни тўғри йўлга қўйиш, молиявий аҳвол, янги стадион, ушбу масумда жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида кўпроқ муҳокамалар бўлди.

Қуйида ушбу тадбирдаги фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика