"Сўғдиёна" тажрибали футболчиси билан келишув узайтирилганини маълум қилди
10 дек 2024 11:59
Новости
"Сўғдиёна" тажрибали футболчиси билан келишув узайтирилганини маълум қилди
Тажрибали ярим ҳимоячи Станислав Андреев билан ўртадаги меҳнат шартномаси муддати узайтирилди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Сўғдиёна" ҳамда ярим ҳимоячи Станислав Андреев шартномани 2025 йилнинг сўнгига қадар узайтирганини эълон қилди.

Маълумот ўрнида, 36 ёшли Станислав Андреев Суперлига доирасида 26 учрашувда майдонга тушиб, 1575 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Суперлигада 1 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди. Ўзбекистон Кубоги доирасида рақиб дарвозасига 1 та тўп киритди.
Аввалроқ жамоа тажрибали ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттириши маълум бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии