RU

Последние новости

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  1 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди Новости

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди

Ўзбекистон футбол ассосиасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" учрашуви бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Шавкат Насибуллаевга нисбатан Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Равшан Абдувоҳидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Насаф" – "Локомотив" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида "Насаф" – "Локомотив" учрашувининг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлса-да, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра, мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:

Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


"Бунёдкор" – "Нефтчи" (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви бош ҳаками Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;

Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика