RU

Последние новости

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

“Сўғдиёна” ПФК хайрли ишга қўл урди Новости

“Сўғдиёна” ПФК хайрли ишга қўл урди

Теги :  Сўғдиёна
Шу кунларда коронавирус ваҳимаси ҳеч бир давлатни четлаб ўтмаяпти.

Юртимизда 16-мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш ёʻлида қилинмоқда.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари, мураббийлар штаби ва жамоа рахбарияти шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли ҳамда мехрибонлик уйидаги болалар соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди.

Жамоамиз аъзоларидан йиғилган пулларга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинди. “Соъгъдиёна” ПФК Ўзбекистон аҳолисини шу кунларда қийнаётган глобал муаммога бефарқ қараб турмайди ва юртимиздан коронавирус тезроқ даф бўлиши учун қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшади.

Шу ўринда Суперлиганинг бошқа клубларини ҳам #карантингаёрдам хештеги орқали ўзига хос аксияга чорлаб қоламиз. Зеро бу касаллик фақат коронавирусга чалинганлар муаммоси эмас, балки ҳаммамиз учун долзарб масаладир.

Умид қиламизки, ҳали қувончли кунлар олдинда. Коронавирусни йўқотиш фақат Давлат зиммасидаги иш бўлиб қолмасдан бунга қарши барча кураш олиб бориши лозим. Бунинг учун сиздан талаб қилинадигани уйда қолиш ва саломатлик гигиенасига амал қилишдир.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика