RU

Последние новости

20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  2 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  6 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10

“Сўғдиёна” матбуот котибаси Дилдора Холбоеванинг тахмини тўғри чиқди Новости

“Сўғдиёна” матбуот котибаси Дилдора Холбоеванинг тахмини тўғри чиқди

Маълумки, кеча 2018 йилги супер лига ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси матбуот хизмати вакили ҳам иштирок этди. Маросим якунига етгач, Дилдора Холбоева ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

-  Қуръа ташлаш маросими жуда ажойиб тарзда ташкил этилгани алоҳида таъкидлаш лозим. Мухлислар ҳам бевосита тўғридан-тўғри  эфирда кузатиб боргани эътиборга моликдир. Илгари бундай бўлмаганди. Ҳар доимгидек оддий йиғилиш эмас Европа ва Осиё чемпионатларига қуръа ташлаш маросими сингари аъло даражада ташкил этилгани мени жуда хурсанд қилди.

-  Албатта, “Сўғдиёна” жамоасининг супер лига 2018 да иштирок этиши ва кучлилар қаторида эканлигидан хурсандмиз. Жиззах вилоятидаги футбол ишқибозлари табиийки ушбу хушхабарни хурсандчилик ва шу билан бирга кўтаринки кайфиятда қабул қилди.

-  Қуръага келадиган бўлсак, жамоамиз 1-турда сафарда “Пахтакор” жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўтган йили ҳам сафарда ўтказгандик. Шунинг учун бу ҳол янгилик эмас.  Тўғри қийин бўлади чунки "Пахтакор" жиддий рақиб. Ўткан йилги қуръага кўр, жамоамиз дастлабки 4 турни ҳам чемпионатимизнинг гранд жамоаларига қарши ўтказган. Бу йилги мавсумга қуръа натижаси анча яхши бўлди деб ўйлайман.

-  Жорий мавсум биринчи турни ўз майдонимизда ўтказишимизни кутгандим. Лекин дастлабки турда мамлакатимизнинг гранд жамоаларнинг бири билан ўйнашимизни тахмин қилган эдим. Якунда тахминим тўғри чиқди.

-  Супер лигада 12та жамоа бўлгач назаримда бундан-буён ҳамма ўйинларга марказий учрашув сифатида  қаралади. Бу эса мухлисларни стадионга қайтишига, чемпионатда “интрига” пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бунинг баробарида ҳар бир очко олтинга тенг бўлади деб  ўйлайман.  Ишқибозларда қизиқиш ортади.

-  Ўйлайманки, бўлажак мавсум жуда чиройли ва қизиқарли бўлиб ўтади. Шу ўринда барчани янги мавсум бошланиши билан табриклайман ва барча жамоаларга омад тилайман!

Рейтинг: -48   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика