RU

Последние новости

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  2 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  3 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  3 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди” Новости

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди”

Бугун ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

“Сўғдиёна” ПФК да олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоа ижрочи директори Жавлон Салоҳиддинов ўз фикрини билдирди.

- Бугунги кунда “Сўғдиёна” ПФК професионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Раҳбарият томонидан футболчилар  ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилган. Бугун Жиззах вилоятига ташриф буюрган ЎФФ президенти ва аъзолари ҳам бунга гувоҳ бўлди. Биз ҳозирги кунда ЎФФ томонидан қўйилган барча талабларни бажардик. “Сўғдиёна” футбол клуби қошида академия, футзал, аёллар клубига эга бўлдик. 

Ҳозирги кунда футбол ва бизнес ёнма-ён. Миллионларга сотиб олинган лигеонерлардан кўра ўзимиз шу академияда футболчиларни тарбиялаб, нафақат клубимиз балки Ўзбекистон терма жамоаларга маҳоратли футболчиларни етказиб берамиз. Зероки Жиззах футбол мактаби  кўплаб маҳоратли футболчиларни тарбиялаган. Сардор Рашидовдек, Жасур Ҳасановдек тажрибали футболчилар хорижий клубларда тўп суриши бизнинг ютуғимиздир.

Шу кунгача ЎФФ президентининг шахсан Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди. Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчиларига совғалар улашдилар. Биз ҳам ўз навбатида 1 февралгача қўйилган барча супер лига талабларини якунлаб Жиззах вилояти ҳамда мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Жавлон Салоҳиддинов.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика