RU

Последние новости

18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  0 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  1 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади? Новости

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади?

АГМК матбуот хизмати бугунги бўладиган "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан превьюни тақдим этди.

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" - АГМК ўртасидаги 22-учрашувга айланади. Қизиғи, қайд этилган натижалар кўрсаткичи тенг. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган ва худди шунча ютуқ "Сўғдиёна" ҳисобида ҳам бор. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Ҳозирча мазкур жамоалар қарама-қаршилигида тарози палласи тенг турибди. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасида: 35-30.


Рақиб ҳақида

— Айни пайтда "Сўғдиёна" 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг юқори бешлигини якунлаб турибди. Жорий мавсум жиззахликлар 8 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этишган. Жиззахда ўтган ўйинларда эса "Сўғдиёна" 2 мағлубият ва 1 дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда жиззахликлар ғалаба нашидасини суришган. Бақоев жамоаси ўз уйида "Пахтакор"га ютқазди ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этганди. Жорий мавсумдаги ўз уйидаги илк мағлубиятни эса жамоа Лушан бошчилигида "Сурхон"га қарши беллашувда тан олишга мажбур бўлганди.

Жиззахликлар ўз уйидаги 9 учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол этишган. Шу билан биргаликда "Сўғдиёна" ўз уйидаги ўйинларда жами 10 маротаба тўп ўтказиб юборган. 

Жиззахликларнинг жорий мавсумдаги асосий футболчиси Шоҳруз Норхонов саналади. Норхонов ҳисобида 7та гол мавжуд ва бу борада футболчи жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.

Биринчи даврани АГМКда ўтказган Жасур Ҳасанов ва ҳимоячи Шерзод Файзиев мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Сўғдиёна"да ўтказмоқда.


Тайёргарлик ҳақида

— Жамоамиз куни кеча Қибрайдаги асосий ўйингоҳда "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги машғулотини ўтказди. Машғулотлар одатдагидек қизиқарли ва аъло кайфиятда ўтди. Павел Бугало дарвозабонларни махсус дастур асосида шуғуллантирган бўлса, Марат Ахмеров ва Хайрулла Каримов футболчиларни чигалёзди машғулотларини олиб боришди. Ҳикмат Эргашев ва Александр Волков Миржалол Қосимовга футболчиларга тактик қўлланмалар ҳамда ўйланган комбинацион жараённи ишлашда кўмаклашишди. Кеча эса Жиззахга етиб келган АГМК ўйин бўладиган стадионда учрашув олдидан ўзининг расмий машғулотини ўтказди.

"Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Зафар Полвонов тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтиш учун алоҳида дастур асосида шуғулланмоқда. Шунингдек, кичик жароҳати боис умумий гуруҳдан четда қолган Бобур Юлдошев асосан енгил машғулотлар билан чекланди. Қайд этиш керакки, Бобур Юлдошев Жиззахдаги ўйинни сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Зафар Полвонов эса жароҳати туфайли мазкур беллашувда жамоамизга кўмаклаша олмайди.


Маълумот ўрнида: АГМК турнир жадвалида 16 очко тўплаб 11-ўринни банд этмоқда. Эҳтимолий ғалаба жамоамизни жадвалга икки поғонага тепага кўтарилиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Жиззахдаги ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ҳакам жорий мавсум ҳисобидан илк маротаба АГМК иштирокидаги баҳсда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳс Жиззахдаги "Марказий" стадионда 27 август куни соат 19:15да бошланади.


Суперлига, 18-тур.

СЎҒДИЁНА – АГМК

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика