RU

Последние новости

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  14 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

"Сўғдиёна" 6 нафар янги футболчи билан шартнома тузди Новости

"Сўғдиёна" 6 нафар янги футболчи билан шартнома тузди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси қисқа танаффусдан сўнг бугун Тошкентда йиғилди ва мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа бир нечта янги футболчилар билан шартномалар имзолади. Ғулом Ўрунов, Суннат Мамадалиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Рустам Махмудович Аъзамов, Сарвар Каримов расман бўлажак мавсумни "Сўғдиёна" таркибида ўтказадилар.

Шу билан бирга Элёр Орифов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Қаҳрамон Баҳодиров, Сарвар Жўраевнинг шартномалари узайтирилди.

Бугун жамоага ўтган мавсумни "Цементчи" жамоасида ўтказган дарвозабон Элдор Исобоев ҳамда "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудов келиб қўшилди. Йиғин давомида яна бир қанча футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўтган мавсумда жамоамиз таркибида ўйнаган Раббим Ҳасанов "Бухоро" жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.

Йиғин давомида жамоа бир қанча ўртоқлик учрашувларини ўтказади. 9 февраль куни "Навбаҳор" жамоасига қарши баҳс бўлиб ўтади. 11 февраль куни "Обод", 13 февраль куни "Қўқон-1912", 15 февральда  "Шўртан", 17 февралда эса "Бухоро" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади.   

"Сўғдиёна" матбуоти хизмати


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика