RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  12 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев Новости

Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Россиянинг "Рубин" клуби билан келишувга эришганидан хабарингиз бор.

Яқинда 19 ёшни қарши олган футболчи эндиликда фаолиятини Россияда давом эттиради. Фақатгина у янги жамоасига қачон бориб қўшилиши мавҳумлигича қолмоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Раҳмоналиев билан суҳбатлашди. 


Расман: "Бунёдкор" ўйинчиси Раҳмоналиев "Рубин"га ўтади


- "Рубин" таклифи қачон ва ким томонидан бўлди?

- Биринчи давра якунланиши арафасида "Рубин" қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. Агентларим томонидан бош мураббий Леонид Слуцкийга  ўйинларим туширилган видеотасвирни кўрсатилган экан. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Агентлар ва мураббий менга алоқага чиқишди. Жамоага таклиф қилишди. 

- Легионерга айланишга ўзингизни қанчалик тайёрман, деб ўйлайсиз? 

- Хорижда тўп тепиш қандай бўлишини бошимдан ўтказмаганман. Футболда қаттиқ меҳнат ва матонат эвазига юксак марраларни забт этиш мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 


- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бормиди? Нима учун айнан "Рубин" варианти танланди?

- Албатта таклифлар бўлди. Менга кўпроқ "Рубин" маъқул келди. Россия чемпионати кўплаб ўзбекистонлик футболчиларга трамплин вазифасини ўтаб беради.  

- Янги жамоангиз сафига қачон бориб қўшилишингиз аниқ бўлиб улгурдими?

- "Рубин"га қачон боришим номаълум. 


"Рубин" Раҳмоналиевни ушбу ёздаёқ ўз таркибида кўрмоқчи


- "Бунёдкор" сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказмоқда...

- Буни омадсизлик билан боғлаган бўлардим. Бутун жамоадан тортиб оддий ишчига қадар борини беряпти. Меҳнат ҳеч қачон самарасиз қолмайди. Ишлашда давом этамиз. "Бунёдкор"нинг натижаларини яхшилаш учун бор кучимизни сарф қиламиз. Буни амалда кўрсатамиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика