Слот "Ливерпул"га словакиялик ҳимоячини олиб келиши мумкин
10 фев 14:25
Новости
Слот "Ливерпул"га словакиялик ҳимоячини олиб келиши мумкин
"Ливерпуль" таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
"Caught Offside" хабарига кўра, мерсисайдликлар "Фейеноорд" ҳимоячиси Давид Ханкони диққат билан кузатиб бормоқда. "Қизиллар" 27 ёшли словакияликни шу ёзда сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Давид Ханкони "Фейеноорд"да бирга бўлган вақтларидан бери жуда яхши билади. Transfermarkt портали словакиялик футболчини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Давид Ханко 2024/2025 йилги мавсум 31 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва жамоадошларига 4 та голли узатмани ошириб берди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии