RU

Последние новости

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  4 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  6 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

Сломка баёнот беришдан бош тортмоқда Новости

Сломка баёнот беришдан бош тортмоқда

Яқинда Германиянинг "Ганновер" жамоаси бош мураббийи Мирко Сломка вазифасидан озод этилганидан хабарингиз бор.
Муддатидан аввал истеъфога чиқарилганидан ранжиган мураббий журналистларга ишдан бўшатилиши борасида ахборот беришни истамаяпти.

"Мен у ердан кетдим ва бошқа бирор нима дейишни истамайман", - дея истеъфосига шарх беришдан бош тортди Сломка.

Мирко Сломка шу пайтга қадар фақат шахсий веб-саҳифаси орқали "Ганновер" мухлисларига мурожаат этиб, уларга тўрт йиллик илиқ ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

"Қадрли "Ганновер" мухлислари, сизларга тўрт мавсум давомида бизни доимо кўтаринки руҳда қўллаб-қувватлаб турганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизлар билан ўтган ажоиб дамларимни асло унутмайман. Истайманки, жамоага доим содиқ қолинг ва йигитларни қўллаб-қувватлашда ҳеч ҳам чарчаманг!", - деди "Ганновер"нинг эндиликдаги собиқ устози.

"Билд" нашрининг ахборот беришича, Сломка "Ганновер"дан эрта бўшатилгани туфайли 1,5 млн евро миқдорида компенсация олади. Эслатиб ўтамиз, у 2010 йилдан буён Ганновер шаҳри бош жамоасини бошқариб келаётган эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика