RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   5 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Славче Войнески: "Ал Дуҳаил" ҳужумкор футбол ўйнашга интилади ва бизни кескин ўйин кутмоқда" Новости

Славче Войнески: "Ал Дуҳаил" ҳужумкор футбол ўйнашга интилади ва бизни кескин ўйин кутмоқда"

"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов "Ал Дуҳаил" билан ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

Войнески: - Эртага бизни кучли жамоага қарши кескин ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. "Ал Дуҳаил" ҳужумкор футбол ўйнашга интиладиган ва ҳимояда ҳам яхши ўйнайдиган жамоа. Бу беллашувда камроқ хато қилган тараф ютиб кетади. Рақиб таркибида индивидуал кучли футболчилар ҳам етарлича.

Биринчи ва иккинчи ўйинлар ўртасидаги асосий фарқ шароитларга яхшироқ мослашиб олганимизда бўлди. Бу ерга чемпионатдаги қийин баҳсдан кейин келдик, учинчи куни майдонга тушдик. Ва ўшанда иккинчи бўлимда жисмонан толиққанимиз сезилиб қолди. "Сепахон" билан биринчи бўлимда ёмон ўйнамагандик. Иккинчи беллашувга эса шароитларга мослашган ҳолда тайёрландик, жуда яхши ўйин ўтказдик.

Ҳар 3-4 кунда ўйнаш қийин. Қолаверса, Тошкентдаги мухлисларимиз ҳам Чемпионлар Лигаси баҳсини кўришларини истаган бўлардим. Уйда ўйнаганда муҳит барибир бошқача бўлади.




Рашидов: - Бизни гуруҳдаги энг кучли жамоага қарши қизиқарли ўйин кутмоқда. Эртага яхши футбол кўрсатиш учун майдонда боримизни берамиз ва мухлисларимизга ғалаба тортиқ этиш учун максимал ҳаракат қиламиз. 







Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика