Скоулз: "Бавария" ҳозир анча кучайди"
27 ноя 2015 18:14
Новости
Скоулз: "Бавария" ҳозир анча кучайди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз айни дамда қайси жамоа Европада энг кучли эканлигин борасида фикр билдирди.
"Бавария"ни "Барселона"га жуда яқин келган жамоа деб биламан, аммо "Барса" ўтган мавсумда уларни ер тишлатди. Ҳозир "Бавария" анча кучайди: Улар ўзини жуда яхши кўрсатаётган Дуглас Костани таклиф қилишди. Ўтган йили уларда Роббен ва Рибери йўқ эди, ҳозир Роббен сафда. Агар бу йил ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келса, жуда қизиқ баҳс бўлар эди, аммо мен "Барселона" ғалаба қозонади деб ўйлайман.
Ҳозир "Барса" ва "Бавария" қолган клублардан анча илгарилаб кетди. "Реал" уларга яқинроқ бўлиши мумкин, аммо жуда яқин келадигани йўқ" - дейди Скоулз.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии