Сколари: “ФИФА 30-йиллар қоидаларига қайтмоқда”
27 сен 2013 10:35
Новости
Сколари: “ФИФА 30-йиллар қоидаларига қайтмоқда”
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Филипе Сколари, Диего Костанинг Испания терма жамоаси таркибида ўйнаши мумкинлиги ҳақида эшитиб, ФИФАнинг футболчиларни футбол фуқаролигини ўзгартириш тўғрисидаги қоидасини қаттиқ танқид қилди.
“ФИФА 30, 40 ва 50-йиллар қоидаларига қайтаётган бўлиши мумкин. Ўшанда Маццола Бразилия термасида ҳам, Италия термасида ҳам ўйнар эди. Шу каби воқеа Пушкаш ва Ди Стефанолар билан ҳам содир бўлган. Бир кун келиб, маълум бир мамлакат турли хил фуқароликдаги 20 нафар футболчи билан шартнома тузиб, уларни ўз номидан мусобақага олиб чиқади”, - дейди Сколари.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии