RU

Последние новости

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

"Сити" йилнинг энг эсда қоларли учрашувини ўтказди, аммо унда мағлуб бўлди. Энди "Ливерпуль"га етиб бўлмайди Новости

"Сити" йилнинг энг эсда қоларли учрашувини ўтказди, аммо унда мағлуб бўлди. Энди "Ливерпуль"га етиб бўлмайди

"Boxing Day"да "Ливерпуль" меҳмонда "Лестер Сити"ни таслим этди ва ҳамма Клопп жамоасини қуваётган "Сити"нинг ғалабасини кутаётган эди.

Ҳаммаси одатдагидек бошланди: Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик, рақиб ҳимоясини кесувчи паслар. Ҳаммаси 12-дақиқада ўзгарди: "Вулверхэмптон" ҳимоячиларидан бири Диого Жотани Эдерсон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, посбон эса ҳужумчини йиқитди. Мартин Аткинсон қизил карточка кўрсатди.

Пеп Клаудио Бравони майдонга туширди - посбон Серхио Агуэро ўрнига ўйинга қўшилди. Форвард ноябрдаги жароҳатидан сўнг илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган эди ва ўзгаришдан хурсанд бўлмади.


Четлатишдан сўнг ўйин ўзгарди: "Вулвз" тўпни олиб, позицион ҳужумлар амалга оширди. "Сити" тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб берди. Вазиятларнинг бирида Дендонкер ўз жарима майдончаси ичида Марез оёғини босиб олди - Мартин Аткинсон ВАР ёрдами билан пенальти белгилади.


Стерлинг зарба берди ва гол ура олмади - дарвозабон Руй Патрисиу тўпни қайтарди. Гвардиола депрессияга тушиб қолди, аммо зарбадан олдин қоида бузилгани учун 11 метрлик жарима зарбаси қайта тепилди. Рахим яна ўша бурчакка зарба берди, Патрисиу бу сафар ҳам қутқарди, бироқ Стерлинг қайтган тўпни бир амаллаб дарвоза тўрига жойлади - 1:0.

28 дақиқа ичида четлатиш ва 2та пенальти.


Иккинчи бўлимда ўйинда катта ўзгариш бўлмади: "Вулверхэмптон" тўпни ўзида сақлаб, ҳужумлар уюштирди, "Сити" эса вақти-вақти билан жавоб бериб турди. Қарши ҳужумларнинг бирида Кевин Де Брюйне идеал паси орқали Рахимни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди.


Бироқ шундан сўнг биринчи даврада "Сити"га иккита гол урган Адама Траоре ишга киришди. Адама 55-дақиқада ҳисобни қисқартирди ва Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сига 3та гол урган учинчи футболчига айланди (Варди ва Азар).


Шундан сўнг Гвардиола ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилди: Марез (ҳимоячига) ва Де Брюйнени (Гюндоганга) алмаштирди, "Манчестер Сити" эса марказдан деярли ўтмади.


Аммо 80-дақиқада Менди қўпол хатога йўл қўйди, Траоре эса ҳимоячидан тўпни олиб, уни марказга узатди - Рауль Хименес эса ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада қанот ҳимоячиси Доэрти ҳужумга қўшилди ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 3:2!


- "Манчестер Сити" мағлубиятга муносиб эди: "Вулвз" тўпга эгалик (63%-37%) ва аниқ зарбалар (8:3) бўйича устунлик қилди. Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида унинг жамоаси тўпга эгалик қилишда ҳеч қачон бундай паст натижа қайд этмаган. Аввалги антирекорд "Челси" билан ноябрда содир бўлган - 46%.


- "Вулверхэмптон" эса - иродали ғалабалар қироли. Жамоа бу мавсум ҳисобда орқада қолаётиб 14 очко тўплашга муваффақ бўлди. Хатто "Ливерпуль"да ҳам натижа бундай эмас. Айтганча, "Вулвз" кейинги турда "Энфилд"да ўйнайди.


- Клопп - Гвардиола учун энг ноқулай мураббий деб ўйлайсизми? Янги номзод пайдо бўлган кўринади. Гвардиола Нуну Эшпириту Сантуга қарши кечган 5та баҳснинг бор-йўғи 1тасида ғалаба қозонди. Пеп сўнгги икки мавсумда учинчи марта "Вулверхэмптон"га ютқазди.


- Жорий мавсум "Сити" аввалги мавсумдан кўпроқ очко йўқотди (19, аввалгисида 16). Шу билан бирга ўтган йилгидан кўп гол ўтказиб юборди (29-23).


"Сити"нинг кейинги учрашуви якшанба куни - 7-ўриндаги "Шеффилд"га қарши бўлиб ўтади. Гвардиола бу ҳақида флэш-интервьюда эслаб ўтди.

"Кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 40 соатдан камроқ вақт бор, таслим бўлмаслигимиз керак. "Ливерпуль"га етиб олиш жуда қийин, доимо мендан шу ҳақида сўрашади, аммо жавобим ўзгармайди. Шунга қарамас таслим бўлмаймиз, акс ҳолда Чемпионлар лигасисиз қолиб кетишимиз мумкин".


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика