RU

Последние новости

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  2 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  16 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман! Новости

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман!

Ўтган мавсум бекободликлар сафида тўп суриб, бу йилги бошқа клубда фаолият юритаётган собиқ футболчилардан бири Сирожиддин Аллаев биз билан боғланиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

-  “Металлург”да ажойиб мавсумни ўтказдим. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишимда, кучли футболчиларга қарши тўп суришимда ва ўзимга бўлган ишончни оширишимда имконият яратиб берган мураббийлар штабига, хусусан Рустам Тўхтамуродович ҳамда Шавкат Неъматжоновичларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бекободда ўтган кунларимни унутмайман. Насиб бўлса бир кун албатта бу шаҳарга ва клубга қайтишни, шу билан мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этишни дилимга тугиб қўйганман.

“Металлург”даги фаолиятим мен учун мактаб бўлди. Жамоани ўз хоҳишим билан тарк этдим. “Регар” жамоаси бош мураббийи Муҳаммаджон Ҳабибуллоев анча пайтдан буён жамоасига чорлаб келаётганди. Шу мавсумга тўғри келган экан, янги клубга ўтганимдан нолимайман. Барча шароитлар яратиб берилди. Жамоа ўз олдига Осиё футбол конфедерацияси кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни мақсад қилган. Шу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Насиб бўлса, мутасаддилар ва мухлислар ишончини оқлаймиз!

Имкониятдан фойдаланиб, “Металлург” жамоаси раҳбариятини, барча футболчиларни янги мавсум бошланаётганлиги билан табриклайман. Суперлига баҳсларида омад ёр бўлсин! Фикран Сизлар билан доимо биргаман. Клубда содир бўлаётган ўзгаришлар, янгиликларни мунтазам кузатиб бораяпман. Насиб бўлса, “Металлург” бу йил катта вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисоблайман. Янги раҳбарият, ишчан коллектив, энг муҳими истеъдодли, ғайратли ёшлар жамланишди. Бекободлик футбол ишқибозларига алангали салом йўллайман, дейди Сирожиддин Аллаев.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика