Симеоне Ла Лигадаги пойга ҳақида: "Атлетико" ўзи билан ўзи курашмоқда. Нимани хоҳлашимизни аниқ биламиз ва мақсад сари ҳаракат қиляпмиз"
01 дек 2024 11:55
Новости
Симеоне Ла Лигадаги пойга ҳақида: "Атлетико" ўзи билан ўзи курашмоқда. Нимани хоҳлашимизни аниқ биламиз ва мақсад сари ҳаракат қиляпмиз"
Диего Симеоне "Атлетико"нинг Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси учун имкониятлари ҳақида гапирди.
Мадридликлар 15 ўйиндан сўнг "Барселона"дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда боришмоқда.
"Курашга келсак [соврин учун], биз ўзимиз билан ўзимиз курашяпмиз. Осон бўлмайди, сабаби "Реал", "Барселона", "Вильярреал" билан рақобат қиляпмиз, "Атлетик" ҳам жуда яхши жамоа. Ла Лига – оғир турнир, аммо ўйиндан ўйинга янада қийинлашиб боради.
Лангле, Серлот ва Хулиан [Альварес]нинг ўсиши, Рубен [Ле Норман]нинг [тезроқ] тикланиши – буларнинг бари яхши жамоа бўлиб ишлашга ёрдам беради. Нима хоҳлашимизни аниқ биламиз ва мақсад сари одимлаяпмиз", – деди "Атлетико" бош мураббийи "Вальядолид" (5:0) билан ўйиндан кейин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии