Симеоне Феликснинг ривожланишидан умидвор
22 дек 2022 16:52
Новости
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Жоау Феликс мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини яхшилашига умид билдирди.
"Алмаштириб бўлмас футболчилар йўқ, ҳаммаси қандай бўлса, шундай бўлади. Бу биз учун жуда муҳим. У Жаҳон чемпионатини яхши ўтказди, урилган голларда иштирок этди ва мураббий унга муҳим ролни юклади. Ишонаманки, биз Жоаунинг яхшироқ версиясини кўрамиз. Умид қиламанки, биз унга хотиржамлик ва қувонч бахш эта оламиз, шунда у Жаҳон чемпионатидаги каби ўйин кўрсатиши мумкин бўлади", – деди мутахассис.
Аввалроқ Феликс ПСЖга ўтишни истаётгани хабар қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии