RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Швециядан олдин Ўзбекистон Европанинг қайси жамоалари билан ўйнаган? Новости

Швециядан олдин Ўзбекистон Европанинг қайси жамоалари билан ўйнаган?

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Терма жамоамиз учун Европа терма жамоаларига қарши майдонга чиқиш кеча ёки бугун содир бўлаётгани йўқ. Умуман олганда биз учун бу янгилик ҳисобланмайди. Қайсидир маънода кўникма шаклланиб улгурган, дея оламиз. Боиси миллий жамоамиз Европа вакиллари билан ўйнаш анъанасини бошлаганига қарийб 20 йилдан ошди. Ушбу йўлдаги илк  баҳс Озарбайжон терма жамоасига қарши кечган бўлиб, улар билан шу кунгача нақд 9 бор тўқнаш келганмиз. Кейинги ўринларда Беларусь 3, Арманистон 2, Эстония 2, Словакия 1, Албания 1, Украина 1, Черногория 1, Латвия 1, Грузия 1, Исроил 1 маротабадан рақиблик қилган. Швеция умумий ҳисобда терма жамоамиз учун Европадаги 13 рақиб ҳисобланади. 

2007 йил. Қарши. Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0

2001 йил. "Мердека" кубоги. Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1

2007 йил. Тошкент. Ўзбекистон - Эстония 0:0


Озарбайжон - Ўзбекистон 2:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 5:1

Исроил - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон - Арманистон 0:2

Ўзбекистон - Озарбайжон 2:1

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1

Словакия - Ўзбекистон 4:1

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:0

Беларусь - Ўзбекистон 2:2

Ўзбекистон - Беларусь 1:2

Латвия - Ўзбекистон 0:3

Озарбайжон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 1:0

Ўзбекистон - Эстония 0:0

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 0:0

Арманистон - Ўзбекистон 3:1

Албания - Ўзбекистон 1:0

Эстония - Ўзбекистон 3:3

Черногория - Ўзбекистон 1:0

Украина - Ўзбекистон 2:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон - Грузия 2:2

Беларусь - Ўзбекистон 1:0

2003 йил. Тошкент. Ўзбекистон - Беларусь 1:2


Мана шу ўйинларда жамоамиз 4та ғалаба, 13та мағлубият, 7да дуранг қайд этилган. Одатда ватан жамоасидан ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба кутамиз. Лекин кучли рақиблар билан учрашувлардаги мағлубиятлар фойдадан ҳоли бўлмайди. Қолаверса мураббий учун ҳам шогирдларининг кучли ёки кучсиз томонларини кўриб олиши учун айни пайти саналади. Бўлажак баҳсда футболчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика