Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти"
17 мая 2015 18:27
Новости
Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти"
“Бухоро”-“Қизилқум” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси Шухрат Файзиев иштирок этди.
-Учрашувда мағлуб бўлишимизни умуман кутмагандик. Тенг кечган учрашувда мағлуб бўлдик. Тезкор голдан сўнг футболчиларимиз гол ўтказиб юборишдан чўчишди ва кўпроқ ҳимояга эътибор қарата бошлашди натижада саросималик вужудга келди ва охир-оқибат бу учун жазоландик.
Жамоа ҳарчанд чиройли ўйин намоиш этмасин, лекин футболда натижа муҳим роль ўйнайди. Чиройли ўйнаб ютқазишдан кўра, чиройли ўйнамай ғалаба қозониш яхшироқ. Бизда буларнинг акси бўлиб турибти.
Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти. Мана бугунги рақибларимиз менга жуда ёқди. Футболчилар худди жанг майдонига чиққандай, ҳақиқий жангчилардай ўйнашди ва характер эвазига ғалабани илиб кетишди.
-Жамоада умуман номинал ҳужумчи қолмади. Тожиев масаласи нима бўлди? Нега шу даражага олиб келинди?
-Тожиевга жавоб берилди. Селекция масаласида мен ҳеч нарса дея олмайман. Селекция билан шуғулланадиганлар бу саволизга жавоб беришлари мумкин. Энди ҳужум чизиғида бор умидимиз Жамол Убайдуллаевга қаратилган. Ҳозир у ҳужум чизиғида ўйнаяпти.

Комментарии