RU

Последние новости

19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  0 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  0 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  12 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1

"Шуртан" ва "Машъал-2" бош мураббийларини якунланган босқич ҳақида фикрлари Новости

"Шуртан" ва "Машъал-2" бош мураббийларини якунланган босқич ҳақида фикрлари

Бугун бўлиб ўтган "Машъал-2" ва "Шуртан" жамоалари ўртасидаги биринчи лиганинг биринчи босқич сўнгги тур баҳсидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди.
Дилшод Андаев ("Машъал-2" жамоаси бош мураббийи):

Бугун чемпионатнинг энг кучли жамоасига қарши ўз майдонимизда учрашув ўтказдик. Бугунги баҳсда биз ҳеч бўлмаганда дуранг учун ўйнаган эдик. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатмади. Дарвозабонимизни иккита қўпол хатосидан сўнг мағлубиятга учрадик.

Бу босқичда оғир ўйинлар жуда кўп бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган клуб раҳбариятига, мухлисларга ва барча бизга бефарқ бўлмаган инсонларга миннатдорчилик билдирамиз. Мана бугун "Регистон"дан сўнг, "Хоразм" ва "Спартак" жамоалари ҳам сўнгги учрашувларга ташриф буюрмади. Бу эса савияни тушириб юбормоқда. Бу жуда ҳам ачинарли бўлмоқда. Яна қайтараман 1 лигани битта зона қилиб икки даврада ўйин олиб бориш керак.

Кейинги босқичда яна академиямиздан чиққан ёшларни қабул қилиб олиб, асосий жамоамизга кучли футболчилар тайёрлаймиз.

Мухтор Қурбонов ("Шуртан" жамоаси бош мураббийи):

Жуда суст ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам  мавсум охирига келиб ҳаддан ташқари чарчагандек. Айниқда биринчи бўлим об-ҳавонинг кескин иссиқлиги боис секинлик билан кетди. Барибир ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб гол уришга интилди. Менга "Машъал-2"нинг ёшлари жуда чиройли ўйин кўрсатгани ёқди. Бизни жамоага келсак , бизда фақат битта йўл бор ва биз Олий лигага чиқмоқчимиз. Шу боис биз учун аҳамиятсиз ўйин бўлмайди.

Биз биринчи босқичда ҳамма очкони йиғин олиб иккинчи босқичда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Жамоамиз муваффақияти кейинги босқичда ҳам давом этади. Иккинчи босқични ҳар бир ўйини финал бўлади. Мана шу танаффусда кучлироқ тайёргарлик олиб борамиз. Иккинчи босқичда таркибимизда ўзгариш бўлади.

Бизга биринчи лигада муносиб рақиб йўқ дея олмайман. Ҳар бир жамоа "Шуртан"га қарши кучлироқ тайёрланади ва бизни олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди. Футболда ҳеч нарсани тахмин қилиб бўлмайди. Футболда ҳамма нарса бўлади. Энг кучли жамоа ҳам маълум ҳудудга бориб тўхтайди. Иккинчи босқичда бир неча тенг кучли жамоалар қўшилади. "Шарқ"да кучли жамоалар етарлича. Биз эса курашишда давом этаверамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика