RU

Последние новости

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Шуҳрат Тошпўлатов: "Йигитлар характер кўрсатишди" Новости

Шуҳрат Тошпўлатов: "Йигитлар характер кўрсатишди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Биз учун эндиликда ҳар бир ўйин финалга тенг. Йигитлар характер кўрсатишди. 

Ўйинда биз кўпроқ тўп назоратига эътибор қаратган холда рақибнинг қарши ҳужумларига тайёр туришимиз керак эди. Биринчи бўлимда ҳаммаси режа асосида кетди. Иккинчи бўлимда бир оз хотиржамликка берилди ва бундан қўқонликлар унумли фойдаланиб гол уришди. Йигитларга раҳмат, футбол ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. Сўнги дақиқаларда характер кўрсатиб ғалабага эришдик.

- Легионерлар имкониятидан самарали фойдаланилмаётгандек. Бугун ҳам бразилиялик футболчи ўйин тугашига 5 дақиқа қолганидан майдонга туширилди. Бунинг сабаби нимада?

- Вазиятдан келиб чиқиб захираларни амалга ошираяпмиз. Бугун ҳам сўнги дақиқаларда легионер ҳужумчини майдонга туширдик. Самарасини берди, биринчи тўпга айнан у эга чиқиб хавфли вазият яратди. Хусниддин Алиқулов эса жамоамиз учун фойдали бўлган муҳим голни урди.

- Ойбек Бозоров, Хусаин Норчаев, Акмал Мозгавойлар аввалги даражасида ўйнай олмаётгандек. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу футболчилар асосий таркиб аъзолари саналади. Улар ҳар бир ўйинда майдонга тушиб 90 дақиқа ўйнаб келишмоқда. Балки чарчоқ аломатлари бўлиши мумкин, аммо биз уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилпяпмиз.

- Халқаро майдонда ўйнайдиган етакчи клуб турнир жадвалида қуйи ўринларда бораётган жамоа билан сўнги дақиқаларда юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол уриб, қийин ғалабага эришди. Бу бир оз ажабланарли эмасми?

- "Қўқон-1912" сўнги 7 турдан буён ютқазмай келаётганди. Ҳимояда кучли туради, ёриб ўтиш осон эмас. Кейин шуни ҳам унутмаслик керак, "Насаф" билан ўйинга барча жамоалар жуда қаттиқ тайёргарлик кўради.

- "Насаф" етакчилари жамоани тарк этса ҳам чиройли ўйин намойиш этарди. Бу йилги мавсумда натижа учун ўйнаётгандек кўринмоқда...

- Натижа ҳам керак. Лекин чиройли футбол намойиш этаяпмиз деб ўйлайман. Аввалги ўйинларда ҳам, бугун ҳам чиройли футбол кўрсатдик. Қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат.

- Бразилиялик Лима Крузни Норчаев билан ротация қилиш мумкинми?

- Ҳозир бизга натижа керак. Таваккал қилишнинг вақти эмас. Фурсати билан таркибга жалб этилган барчага имконият берамиз.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика