RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  5 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  26 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз" Новости

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Зомин" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Шуҳрат Садриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шуҳрат, "Бухоро" билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз? Сафарда, кучли рақиб майдонига дуранг қайд этилишини ижобий баҳоласа бўладими?

- Авваламбор, барчага ассалому алайкум. "Бухоро" билан ўйинда қайд этилган натижани албатта, ижобий баҳоласа арзийди. Сабаби биз бугун Суперлигада ҳам ўзига яраша ном қозона олган кучли рақиб билан ўйнадик. Бу жамоа билан сафардаги дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. "Зомин" асосан ёш футболчилардан шаклланган жамоа. Таркибга эътибор берилса, 90-95 фоиз ўтган мавсум Биринчи лигада жамоамизни Про-лигага олиб чиққан футболчилар ўйнамоқда.

- Клуб раҳбарияти жорий мавсумда жамоа олдига қандай вазифаларни қўйган?

- Мавсум бошида клуб раҳбарияти биз билан учрашиб юқори ўринлар учун кураша олишимизга ишонч билдиришди. Мураббийлар штабига Тошкентнинг "Обод" жамоасидаги фаолияти билан яхши таниш бўлган ёш мураббий Бобур Зуҳридинов ҳам келиб қўшилди. Ҳозирда у жамоа бош мураббийи Асқар Умаровга яқиндан ёрдам бермоқда. Клуб раҳбарияти навбатдаги мавсумларда Суперлига йўлланмасини жамоа олдига вазифа сифатида қўйилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ҳозирда клуб инфратузилмаси ажойиб холатга келтирилган ва бу жараён давом этмоқда. 

- Аввалги турларда "Зомин" қайд этган натижалар ҳақида қандай фикрдасиз? Масалан 1-турдаги очилиш ўйинида "Андижон" билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди...

- Очилиш ўйинида "Андижон" билан ўйиндаги 0:0 ҳисобини кўпчилик тасодиф дея баҳолади. Аслида натижа ўз-ўзидан келмайди, барчасининг остида машаққат, меҳнат ётади. "Андижон" яхши шаклланган жамоа. Ҳозирда жамоани тажрибали мутахассис Виктор Кумиков бошқармоқда. "Машъал" билан ўйинда ютқаздик, "Шўртан"ни мағлуб эта олдик. Ишлашда давом этамиз.

- Сиз жамоада сардорлик вазифасини ҳам бажараяпсиз. Айтингчи, бу футболчига қандай масъулиятларни юклайди?

- "Зомин"да сардор Элдор Каримов ҳисобланади. У майдонга туша олмаган ўйинларда жамоа бош мураббийи танловига кўра, бу масъулият менинг зиммамга тушмоқда. Албатта, жамоа сардорига бир қатор масъулиятли вазифалар юкланади. 

- Навбатдаги турда Яйпаннинг "Турон" клубига қарши майдонга чиқасизлар. Ушбу ўйин олдидан нималарни айтган бўлардингиз?

- "Турон" билан ўйинга эртадан жиддий тайёргарликка киришамиз. Ушбу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Кузатиб бораяпмиз, "Зомин"ни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар стадионга мунтазам ташриф буюришади. Жорий мавсумда уларга қандай натижаларни ваъда қилган бўлардингиз?

- Жамоамиз мухлисларидан ҳамиша миннатдормиз. Улар хатто ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашмоқда. "Зомин" ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика