Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди"
27 сен 2021 21:47
Новости
Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди"
Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- "Насаф" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бу ўйинларда уларга омад ёр бўлишини тилайман.
- Мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Энди буни дабдурустдан айтиш қийин. Тушунарсиз ўйин кўрсатдик. Негадир йигитлар учрашув бошиданоқ суст ўйин кўрсатишди. Ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди, сабабини тушунмадим.
- Сизнингча, "Насаф" таркибидаги энг яхши футболчи ким бўлди?
- Энг яхши футболчи? Бугун "Насаф"да бутун жамоа яхши ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии