RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  67 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди Новости

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди

"Пахтакор" академиясининг амалдаги директори Олим Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан академияда фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудов янги лавозимга тайинланди.

Шу муносабат билан бугун "Пахтакор" стадионининг анжуманлар залида мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент клуби раҳбарияти ҳам иштирок этди.

"Сўнгги икки йилда академиямизда амалга оширган ишларимиз ортидан савия сезиларли даражада кўтарилди. "Пахтакор" ҳамиша ўз тарбияланувчиларига таяниб келган жамоа. Биз буни яхшилаш учун махсус лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Академияга қўшимча майдонлар керак ва бу клубнинг бош вазифаларидан бири бўлиб турибди. Ундан ташқари, Чилонзордаги базамиздаги сунъий майдонни замон талабларига жавоб берадиганига алмаштириш ва ҳомийларимиз кўмагида Қибрайдаги спорт мажмуамизда қўшимча табиий майдонларни қуриб, уни ёшлар ихтиёрига топшириш режалаштирилган. Мана, стадион ичидаги "шахматка" деб номланадиган майдон янгиланди. Кўриб турганингиздек, олдимизда катта ишлар турибди, бу борада Сизлар бизга ёрдам беришингиз керак", - деб таъкидлади "Пахтакор" ФК раис ўринбосари Дилшод Каримов.

Шуҳрат Мақсудовга 1 ой муддат ичида академия истиқболига бағишланган катта дастурни ишлаб чиқиб, уни клубга тақдим қилиш борасида вазифа юклатилди. Бу ишни мутахассис академиядаги мураббий ва ходимлар билан ҳамкорликда бажаради.

Шуҳрат Мақсудов билдирилган ишончга жавобан шундай деди:
- Айни пайтда мураббийлар бўйича аҳил жамоа шакллангани ишим осон кечишига туртки бўлади. Қолаверса, клуб раҳбариятининг аввалги йилларга қараганда маошларни оширгани ва қарздорлик йўқлиги, биз ва жамоамизга фақат тўғри, виждонан ишлаш кераклигини англатади. Ҳақиқатдан, айтилганидек, тез кунларда клубимизга янги академия биноси қуриладиган бўлса, унда асосий жамоага етказиб берадиган футболчиларимизнинг савияси анча баланд бўлади.

Айни пайтда "Пахтакор" футбол клуби ўз академиясини жаҳон стандартларига хос тарзда янгидан бунёд қилиш бўйича иш олиб боряпти.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика