RU

Последние новости

07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85-дақиқа ўйнади  0 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  147 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  18 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  11 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  20

Шуҳрат Мақсудов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи!? Новости

Шуҳрат Мақсудов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи!?

Айни пайтда ПРО лицензияси учун тахсил олаётган мураббий - Шуҳрат Мақсудов катта эҳтимол билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга Алексей Евстафеев, Дилшод Нуралиев ва Мурод Исмоилов каби мутахассисларнинг номзодлари қўйилган эди. Камолиддин Алимов билан суҳбатда мураббий ўзини номзодлар ичида борлигини айтиб ўтган. Юқоридаги номзодлар эса олимпия терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият юритишлари ҳам мумкин.

1993 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган олимпия терма жамоаси 2014 йил январь ойида Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ кубогида иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари кейинги йил ёзда (17-31 июль оралиғида) 2015 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (U22) саралашида ҳам шу жамоамиз иштирок этади. 2014 йил сентябрь ойи иккинчи ярмида Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ҳам мана шу терма жамоа қатнашиши кутилмоқда.

Кўриб турганингиздек янги олимпия терма жамоамиз учун 2014 йил мусобақаларга бой бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика