RU

Последние новости

20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  0 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  3 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи бўлимда ҳар томонлама "Қизилқум"га ютқаздик" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи бўлимда ҳар томонлама "Қизилқум"га ютқаздик"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.






"Аввало "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Тан олиш керак, рақиб биринчи бўлимда бизни ҳар томонлама ҳаққоний тарзда енгди. Нима учун йигитлар ўзини йўқотиб қўйди, билмадим. Рақиб сафида маҳоратли футболчилар кўп эканлигини, уларга имконият бериш яхшиликка олиб келмаслигини айтгандик. Лекин афсуски қўрққан нарсамиз рўй берди. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни ўйнадик. Бироқ натижа қониқарсиз кўриниш олди. 

Биринчи бўлимда нафақат узун паслар балки ҳамма нарсада имкониятни бой бердик. Шу боис ўйинни бой бердик.

Лутфулла Тўраев сариқ карточка олгани сабаб алмаштирдик. Агар яна нимадир бўлганида уни жон, деб чиқариб юборишарди. 

"Қизилқум"дан шундай ўйин кутгандим. Мавсум бошида улар маҳоратли футболчиларни олганди. Шу футболчилар керакли эканлигини ўзини оқлашмоқда. 

Суннатилла Абдуллажонов ва Иброҳим Томивани биз ҳам кўрмаяпмиз. Билмадим бу нима билан боғлиқ ҳолат. Бошида кўрганимда бу икки футболчи ёққанди. Қишки йиғинларда ўзларини кўрсатишганди. Лекин афсуски ҳозир ўзини кўрсата олаётгани йўқ",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика