Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман"
01 июн 2015 17:28
Новости
Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман"
“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро”да бош мураббий вазифасини бажарувчи Шухрат Файзиев ташриф буюрди.
“Авваломбор меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларига осон бўлгани йўқ. Бугунги иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийин. Бугунги учрашувда йирик мағлубиятга ҳам, ғалабага ҳам эришишимиз мумкин эди. Охир-оқибат таркибида тажрибали футболчилари бор жамоа ғалабани илиб кетди. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун жамоамизни қўллаб-қувватлашди, футболчилар ҳам борини бериб ўйнашди, уларга ҳам раҳмат айтаман.”-дея гап бошлади Файзиев.
-Мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз, жамоа биринчи бўлимда яхши ўйнаяпти, лекин иккинчи бўлимга келиб бунинг аксини кўрмоқдамиз. Нега?
-Тўғри, жамоамиз жисмонан анча суст. Лекин ҳозир буни тўғрилаш анча қийин. Давралар орасида бунинг устида ишлаш керак бўлади.
-Нега Хауши заҳирада қолдирилди?
-У кўп хатолар қила бошлади ва айнан унинг хатосидан сўнг “Шуртан”дан учинчи голни қабул қилиб олдик. Шу сабабли уни бугун захирада қолдирдик.
-Мағлуб бўлган бўлсак ҳам, лекин бугун жамоа ҳарқачонгига нисбатдан яхшироқ ўйнади. Бу айнан сизнинг машғулотларингиздан кейин бўлди. Айнан сиз нимани ўзгартирдингиз?
-Жамоамизда ҳужумчи йўқ. Мен Жамол Убайдуллаевни ҳужумчи позициясига қўя бошладим. Яна бир бор айтаман, футболчилар борини бериб ўйнашди.
-Кейинги режалар қандай?
-Ҳозирча ҳеч қанақа режа туза олмаймиз. Бу ўйин бизга раҳбарият томонидан сўнгги имконият сифатида берилганди. Ютсаларинг ишлайсанлар, йўқми, аризани ёзинглар дейилганди. Шу сабабли эртага нима бўлади, айта олмайман.

Комментарии