RU

Последние новости

11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  0 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  1 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  13 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14

Шу йил қуриб битказиладиган стадионлар. Энг йириги - Африкада, биттаси эса юлдузга ўхшайди Новости

Шу йил қуриб битказиладиган стадионлар. Энг йириги - Африкада, биттаси эса юлдузга ўхшайди

Футболга бўлган эътибор ва ушбу спорт тури мухлислари юзлаб миллионни ташкил этгани туфайли ҳар йили ўндан ортиқ янги стадионлар очилади.

Баъзилари жуда катта, баъзилари кичик бўлса ҳам шинам. Эътиборингизга жорий йилда очилиши кутилаётган 10та аренани ҳавола қиламиз.


1. "Поль Бийя Стэдиум" - Якунде, Камерун

Камеруннинг янги бош стадиони ўз бағрига 60 минг мухлисни сиғдира олади. Аренага амалдаги мамлакат президенти Поль Бийя номи берилган.

Камерун навбатдаги - 2021 йилда ўтказиладиган Африка Миллатлар Кубогига мезбонлик қилади.


2. Кот-д'Ивуар миллий стадиони - Абижан, Кот-д'Ивуар

Африканинг яна бир 60 минглик стадиони. Ушбу аренада Уилфрид Заа ва Николья Пепелар голлар уришади. Бу стадион худди аввалгиси каби Африка Миллатлар Кубоги учун қурилмоқда. Кот-д'Ивуар 2023 йилдаги мусобақа мезбони сифатида танланган.


3. "Стад Абделькадер Халеф" - Тизи-Узу, Жазоир

Ушбу аренага 50 мингдан ортиқ ишқибоз сиғади. Жазоир Африка Миллатлар Кубогида зафар қучганидан сўнг мамлакат президенти Абдулазиз Бутефлика "Кабили" клубининг янги аренаси учун пул ажратди.


4. "SC Stadion" - Фрайбург, Германия

"Фрайбург" сўнгги йилларда яхши ўйин кўрсатмоқда: Бундеслигада ўз ўрнига эга бўлди, бу йил хатто еврокубокларга даъвогарлик қилмоқда. Бундай жамоага янги ва замонавий арена ярашади. Ҳозирги стадион "Шварцвальд-штадион" ўз бағрига 24 минг, янгиси эса 34700 мухлисни сиғдира олади. Бу жиддий ўсиш.



5. "Стяуа"нинг янги стадиони - Бухарест, Руминия

Юлдуз шаклидаги ажойиб стадион "Стяуа"нинг эски аренаси ўрнига қурилади. Аренага 30,5 минг киши сиғади. Стадион атрофидаги машғулот майдонлари Евро-2020 учун Бухарестга ташриф буюрган жамоаларга база вазифасини ўтаб беради.


6. "Гюрсель Аксель" - Измир, Туркия

"Гўзтепа" клубининг янги аренаси жуда замонавий кўриняпти. Уни 2017 йилдан бери қуришмоқда. Сиғими - 25 минг киши. Гюрсель Аксель - маҳаллий футбол клубининг буюк сардори ва афсонаси.

Қизиқ, томдаги сайр қилиш зонасида футбол кўришнинг иложиси бормикан?


7. "Санга Стэдиум" - Киото, Япония

J-лигадаги энг кекса клублардан бири "Киото Санга" янги ва жуда чиройли аренага эга бўлди.


8. "Локхарт Стэдиум" - Майами, АҚШ

Бу Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби учун қурилаётган арена. Клуб жорий йилдаёқ МЛСда иштирок этиб, янги аренада юлдузларни ўйнатмоқчи.

Агар Бекхэм Америкага юлдузларни (гап Кавани, Модрич, Суарес ва хатто Месси ҳақида кетмоқда) олиб келса, 18 минглик стадион кичкиналик қилиши мумкин.


9. "Брентфорд Коммьюнити граунд" - Лондон, Англия

2016 йилда "Брентфорд" янги логотипни тақдим этди: Эски қалқон ўрнида арининг сурати пайдо бўлди. Тўрт йил ўтиб жамоа АПЛни орзу қилмоқда (айни дамда улар Чемпионшипда 6-ўринда).

Ҳозирги арена "Гриффин Парк"га 12 минг мухлис сиғади, бундай кўрсаткич билан Премьер-лигада ўйнаш - шармандалик. Янги стадион 17 минг ишқибозга мўлжалланган.


10. "Нью Плау Лэйн" - Лондон, Англия

Лондонда яна бир стадион пайдо бўлади. "Уимблдон" клуби сиғими 9 минг ишқибозни ташкил этадиган янги арена қурмоқда. Англия пойтахти ўлчовлари бўйича бу кичик майдончадек кўринар, аммо "Уимблдон" ҳозир 4 минг кишилик "Кингсмедоу" ўйнамоқда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика