"Штутгарт" мавсумда тўртинчи марта мураббий алмаштирди
04 апр 2023 20:15
Новости
"Штутгарт" мавсумда тўртинчи марта мураббий алмаштирди
"Штутгарт" матбуот хизмати жамоа бош мураббийлигига Себастьян Хенесснинг тайинланганини маълум қилди.
Томонлар 2025 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Себастьян бу жойда Бруно Лаббадияни алмаштирди. Бруно ўтган йилнинг охирида жамоа бошқарувини қўлига олганди. Хенесс эса бунга қадар "Хоффенхайм"да ишлаган.
Қайд этиш керак, бу "Штутгарт"нинг мавсумдаги тўртинчи мураббийи. Мавсум стартидан буён жамоа бошқарувида Пеллегрино Матараццо, Михаэль Виммер каби мураббийлар ҳам ишлади.
Айни дамда "Штутгарт" Бундеслига турнир жадвалида 20 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии