RU

Последние новости

17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  0 16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  10 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим” Новости

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим”

Хабарингиз бўлса керак, кузда БАА стадионларида U-17 ўсмирлар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.
 Нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, вакилларимизга “С” гуруҳида Хорватия, Марокаш ҳамда Панама ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.
 Ушбу жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўраётган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг қуръадан кейинги фикрларини билиш мақсадида, дастлаб дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаевга мурожаат қилдик.


- Шохруҳ, кеча Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларидан хабардор бўлсангиз керак. Айтингчи, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган “С” гуруҳидан кўнгилингиз тўлдими?

- Бу борада рақиблар тўғрисида ҳозирча бир тайинли фикр билдириш қийин. Сабаби бизнинг ёшдаги терма жамоалар хусусида маълумотлар кам. Қолаверса 17 ёшлилар ўртасидаги терма жамоаларнинг номи мусобақада ҳеч нимани ҳал эта олмайди. Шунинг учун ЖЧда бир қатор терма жамоалар кутилмаганда, кашфиёт бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

- Шахсан сиз қайси рақиб билан битта гуруҳда бўлишликни хоҳлагандингиз?

- Бразилия ўсмирлар терма жамоасининг гуруҳимиздан жой олишини истагандим.

- Хорватия, Марокаш ва Панама. Булардан қайси бирини гуруҳ фаворити дейиш мумкин?

- Рақибларимизнинг барчаси тенг кучга эга, яхши жамоалар.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика