RU

Последние новости

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  52 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

Шота Арвеладзе: "Хожимат Эркинов ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда" Новости

Шота Арвеладзе: "Хожимат Эркинов ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




- Охирги марта "Пахтакор" стадионида 17 июль ойида ўйнагандик. Роса уч ойдан кейин яна ўз майдонимизда ҳаракат қилдик. ОЧЛ, терма жамоа, ўйинлар, ҳиссиётлар... 18 кун давомида 11 нафар футболчимиз биз билан бирга эмасди. Йигитларга тиғиз тақвимга қарамай, яхши ўйин намойиш этишаётгани учун раҳмат айтаман. Энди барча эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. 10та ўйин қолди, ҳар бир ўйин жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз бу мавсум деярли ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бундан кейин хам тақвимимиз шундай. Ўйинни яхши бошладик, гол урдик. Кейин эса барибир кичик хатоларга йўл қўйдик. Футболда бўшашсанг дарҳол гол ўтказиб юборасан. Чарчоқ ўз таъсирини кўрсатади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирдик ва вазиятлардан иккитасидан унумли фойдаландик. Яхши ва муҳим ғалаба. Олдинга интилишда давом этамиз", - дейди Арвеладзе. 

- ОЧЛ ва терма жамоа ўйинларидан кейин футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб турди. Сабаби браклар жуда ҳам кўп эди.

- Терма жамоа сафаридан футболчилар ўтган куни тунда қайтиб келишди. Бунгача Қатарда, кейин БААда енгил бўлмаган шароитда истиқомат қилишди. Фақат мен матбуот анжуманларига бордим, балки ўша ерда кимдир менга вирус юқтирган. Ўша одамни ҳали топганим йўқ (кулади). Бундай пайтда тўғри овқатланиш, машқ қилиш, тикланиш зарур. Улар буни жуда яхши уддалашмоқда. Кейинги ўйинларга янада яхшироқ ҳолатда бўламиз деб ўйлайман.

- Кубок ўйинларини қандай форматда ўтказиш тарафдорисиз?
- Ҳозирча Ўзбекистон Кубогининг қандай форматда ўтишини билмаймиз. "Пахтакор" бу йил 30та ўйин ўтказди, қолганлар 19-20та ўйин ўтказишган. Биз учун ҳеч бўлмаса битта ўйин кам бўлса ҳам яхши. Шунда ўйинлар орасидаги вақт бироз кўп бўлади. Дам олиш, тикланишга кўпроқ вақт бўлади. Қолаверса, йигитлар келаси мавсумда ҳам "Пахтакор" ва терма жамоалар учун ўйнашади. Шу сабабли плей-оффдан иборат учрашувлар вазиятга нисбатан идеал бўлади деб ўйлайман.

- Ёш футболчиларга кўпроқ имконият беришни бошладингиз. Бу мавсум охирида ёшларга янада кўпроқ имконият беришингизни англатадими?
- Барча ўйинлар 3 очко беради. Исталган рақиб бизга икки карра куч билан ўйнайди. Шу боис осон ўйинлар бўлмайди. Масалан, Хожимат Эркинов терма жамоада ҳам ўйнамоқда, ОЧЛда ўйнади. У ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика