RU

Последние новости

20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  9 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  49 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан" Новости

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан"

"Пахтакор"нинг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг "Instagram"даги саҳифасида клубдан кетганини маълум қилди.

Қўйилган постда шундай дейилади: "Уч йил ўтди. Бугун мен "Пахтакор" бош мураббийлигидан кетдим. Ўтказилган ажойиб, муваффақиятли, чиройли ва қизиқарли 3 йил ўтди. Мухлисларга, жамоага, футболчиларга, бошқа бизни қўллаб-қувватлаб келган барчага миннатдорчилик билдираман. Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳамедов, Дмитрий Адисман ва "Пахтакор"га жамоани бошқариш имкониятини тақдим этишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Жамоага ёшларни жалб этишга интилдик, ўйин услубини ўзгартирдик. Клубга келажакда ҳам муваффақиятли одимини давом эттиришини ва доимо кучли бўлиб қолишини тилайман. Мен энди жамоа бош мураббийи эмасман, лекин доимо "Пахтакор" мухлиси бўлиб қоламан. Фаолиятимдаги ушбу саҳифа менга катта тажриба берди ва Ўзбекистондаги ҳаётим ажойиб тарзда ўтди. Биз жуда зўр жамоа бўлдик ва мен буни ҳеч қачон унутмайман", деб ёзади хайрлашув мактубини Арвеладзе.

Шу ўринда сайтимиз орқали Шота Арвеладзени "Пахтакор"дан кетаётгани ҳақида кеча хабар бергандик. "Championat.asia" маълумотларига кўра, Шота Арвеладзенинг олдида Осиё ва Европадан қатор таклифлар мавжуд. Хусусан Хитой, Қатар, БАА ва Туркия клублари Арвеладзенинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Грузиялик мутахассис айнан қайси жамоа таклифини кўриб чиқиши ва кимнинг фойдасига қарор чиқариши номаълум.

"Пахтакор"дан кетиши эса мазкур таклифлар туфайли юз келмаганлиги айтилмоқда. Зеро Арвеладзенинг олдида доимо таклифлар бўлган ва грузиялик мутахассис ҳар гал "Пахтакор"да қолишни афзал билганди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"га ёзган мактубида айнан нима учун жамоада қолмагани ҳақида тўхталмаган.

Рейтинг: +83   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика