RU

Последние новости

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  1 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Шота Арвеладзе "Пахтакор" толиқиб қолганини таъкидлади ҳамда бир кунлик ортиқча ҳордиқ учун ПФЛга раҳмат айтди (матбуот анжумани) Новости

Шота Арвеладзе "Пахтакор" толиқиб қолганини таъкидлади ҳамда бир кунлик ортиқча ҳордиқ учун ПФЛга раҳмат айтди (матбуот анжумани)

Суперлига 7-тур доирасидаги илк ўйин "Пахтакор" - "Металлург" иштирокидаги баҳсдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

"Ўйлашимча, иккита ҳар хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда тезкорлик билан жуда яхши ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо ҳужумни якунловчи охирги зарбани беришда оқсамоқдамиз. Танаффусдан кейин бироз толиқиб қолдик ва буни натижасида ўйинимиз анча секинлашди. Лекин шунга қарамай рақиб дарвозамиз томон деярли аниқ зарба бергани йўқ. Бунга йўл қўймадик. Биз ҳам хавфли вазиятлар содир этолмадик. Жамоа ҳар 3-4 кунда футбол ўйнамоқда. Жамоа жисмонан яхши даражада. Биз энди келаси ўйин ҳақида бош қотирмоқдамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Шота Арвеладзе.

- "Персеполис" билан ўйинга қадар жамоа жисмонан тайёр ҳолатга келадими?

- Нафақат жисмоний тарафлама, балки руҳан ҳам анча тетиклашиб оламиз. Бу эса футболчиларга тикланиб олиш жараёнинин осонлаштиради. Биринчи навбатда мен ОЧЛ доирасидаги "Персеполис"га қарши учрашувда кўп минглаб ишқибозлар қўллаб-қувватловидан умид қиламан. Ўйлайманки, ўзбекистонлик минглаб футбол мухлислари бизга ишқибозлик қилишади. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашади. Бу биз учун жуда муҳим ўйинга айланади. Шу ўринда ПФЛга ўйинни бизнинг фойдамизга мослаб олдинроққа сургани учун раҳмат айтаман. Бир кун ортиқча дам олиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандман.


- Шипилов иккинчи таймда "Металлург" ўйинда устунлик қилганини таъкидлади. Бу фикрга қўшиласизми?

- Балки. Баъзан "Металлург" ўйинни назорат қилишди, майдон марказида тўпни ушлашди. Биз эса пассив прессингни амалга оширдик. "Металлург" дарвозамиз олдида чинакамига хавфли вазиятлар юзага келтирмади. Фақат бурчак зарбалари ва стандарт вазиятлари. Биз чарчаб қолганимиз туфайли жуда эрта орқага ўйнашни бошлаб юбордик. Бу эса биз хоҳламайдиган ўйин. "Пахтакор" доим ҳужумкор ва олдинга борувчи ўйин тарафдори. Лекин буогун чарчоқ аломатлари ўз таъсирини кўрсатди. 


- "Пахтакор"да узоқдан яхши зарба берадиган футболчилар етарли. Масалан Черанда ажойиб зарба бор, ёки Ҳамдамов...

- Тўғри, улар кўпроқ дарвозани "ўққа" тутишлари зарур. Акс ҳолда рақиб дарвозасини бошқача йўл билан ишғол этиб бўлмайди. Бугун ҳам зарбалар бўлди, бўлмади эмас. Аммо кутилган даражада эмас. Биз бунинг устида иш олиб боряпмиз. Лекин менинг қўлимда бошқариладиган джойстик йўқ, мен уларни ўйин давомида бошқара олмайман. Жавоҳирда иккинчи бўлимда, Жалолда биринчи бўлимда имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи таймда эса чарчоқ аломатлари туфайли кутилганидек ўйнай олмадик. 


- Элдорбек Суюновни қачон майдонда кўрамиз?

- Билмадим.


- Жамоа деярли ҳар ўйинда гол ўтказмоқда...

- Чунки рақиблар дарвозамиз томон яхши зарбалар йўллашмоқда. Бизнинг рақиблар яхши даражадаги жамоалар.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика