RU

Последние новости

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Шота Арвеладзе: "Финалда АГМКдан реванш олишни истаймиз" Новости

Шота Арвеладзе: "Финалда АГМКдан реванш олишни истаймиз"

Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Кубок ўйинларидан олдин футболчиларга доим бир нарсани тушунтираман. Кубок бу соврин ютиш учун энг яқин йўл. Чемпионатда 26, 38та тур бўлади, Кубокда эса максимум 5та ўйинда ютиб соврин қўлга киритиш мумкин. Бугунги баҳс мухлисларга ёқадиган томошабоп бўлди деб ўйлайман. "Насаф"ни ҳам чиройли ўйин билан табриклайман. "Пахтакор" учун қайғурадиган, шу ерда ишлайдиган, бизни молиялштирадиганларни табриклайман", - дейди Шота Арвеладзе.

- Бу мавсум Суперлигада "Пахтакор"га тенг келадиган клубни кўрмадик. Аммо ОЧЛда муаммолар борлиги сезилиб қолди, янги мавсумдан олдин қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Айни пайтда янги мавсум ҳақида эмас бу мавсумни тугатиш ҳақида бош қотириш керак. Албатта селекция ишлари давом этади. Яхши сифатли ўйинчилар Европада, Аргентинада, Бразилияда бўлади.



- Кетма-кет иккинчи йил АГМК билан финалда ўйнайсизлар. Ўтган мавсум имконият бой берилганди. Бу йилги финалдан нима кутяпсиз? Бундан ташқари финал қайси стадионда бўлишини хоҳлардингиз?

- Яхши, сифатли майсага эга, кўплаб мухлислар келадиган ва финал муҳити сезилиб турадиган стадионда ўйнашни хоҳлардим. АГМКни кетма-кет иккинчи йил финалга чиққани билан табриклайман. Ўтган мавсум учун улардан реванш олишни истаймиз.



- Чемпионлик қўлга киритилди, ОЧЛ йўлланмаси нақд бўлди. Шундай паллада футболчиларни руҳлантириш қийин бўлмаяптими?

- Футболчилардан ўзлари ёқтирмайдиган иш қилишларини талаб қилаётганимиз йўқ. Улар футбол ўйнашни севишади. Мен бир мисол келтираман, Шотландияда "Глазго Рейнжерс"да ўйнаганимда чемпион бўлганимиздан кейин байрам қиламиз дейишди. Шунда клуб нечани марта чемпион бўлди деб сўрадим, 50-марта деб жавоб беришди. Мавсум охирида биз Кубокни ҳам Лига кубогини ҳам ютдик. Шунда "олтин хет-трик" неча марта бўлганини сўрадим, 115 йиллик тарихда атиги 7 марта бўлган дейишди. Тушунаяпсизми? Барча мусобақаларни ютиш жуда ҳам қийин. Бу йил Ўзбекистонда илк бор учта соврин ютиш имконияти пайдо бўлди тўғрими? Эслаб қолинглар Ўзбекистонда қайси клуб биринчи бўлиб 7 марта "олтин хет-трик"ни қўлга киритса ўша клуб Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлади. Шу боис биз ҳам учта совринни ютишни хоҳлаймиз. Олдинда битта финал, Лига Кубогида ярим финал, ҳамда Суперлигада 6та ўйин бор. Суперлигада бежизга чемпион бўлмаганимизни исботлашимиз керак. Барча рақибга қарши муносиб ўйнашимиз лозим, футболчилар шундай ўсишади ва тажриба тўплашади.


Нарзулла ёзиб олди

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика