RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  6 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим" Новости

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи навбатда "Насаф"га қарши ўйнаш доим ёқимли. Сабаби рақиб ҳужумкор ўйнайди, қобилиятли ёш футболчилар тўп тепишади. Мураббий доим тактик томонлама қийинчиликлар туғдиришга ҳаракат қилади. Биринчи таймда "Насаф" классик услубда ҳужумчи ортидаги схема билан ҳаракат қилди, иккинчи таймда эса схема ўзгарди, 5-2-3га ўтишди. Аммо биз ҳам бунга тайёр эдик ва тактик томонлама ақлли қаршилик қилдик.

Афсуски, "Бунёдкор"даги майдон ҳолати барибир янада яхши ўйнашга имконият бермаяпти. Бундан кейин тикланиш ҳам қийин бўлади. Ўйлайманки, мамлакатда стадионлар ҳолатлари яхшиланиб бораверади. Сабаби ҳужумкор ўйин намойиш этадиган "Бунёдкор" учун ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам сифатли майдон керак.

Жавоҳир Сидиқов профессионал футболчи. Унга доим ишонганман. Абдуллаевга ҳам, Комиловга ҳам ишонамиз. Сидиқов деярли бир йил давомида жароҳатидан даволанди. Қўшимчасига операция қилинган жойида икки бор инфекция пайдо бўлди. Пандемия вақтидаги вақт унга қўшимча имконият бўлди. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлайди.

Умид қиламанки, ОЧЛга яхши формада етиб борамиз. Йигитларимиз 3 ҳафта давомида даволанишганини унутманг. Кимдир антибиотиклар билан, кимдир уларсиз. Кимдадир йўтал бўлди, кимдадир бошқа нарса. Руҳий томонлама ҳам қийинчиликлар бўлди. Бугун йигитлар яна бир бор характер намойиш этишди. Масалан, Черан бугун пенальтини Сергеевга берди. Бу ўзи қўрққанидан эмас, шунчаки Сергеевни қўллаб-қувватлаш учун берди. Буни мураббийлар ёки бошқа одам айтгани йўқ. Бу жамоа учун муҳим жиҳатлардан бири", - дейди Шота Арвеладзе.



Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика